Сизнинг фаровонлигингиз калитлари

Бизнес-тренингларЖисмоний шахслар ва корпоратив мижозлар учун

Самарали бошқарув кўникмаларини ривожлантириш

САМАРАЛИ БОШҚАРУВ СИРЛАРИ– Бошқарувдаги 17та одатий хатолар ва уларни бартараф этиш учун 22та ҳаётда исботланган содда усул

“Яхши мутахассислар” муаммоси. Кўп бошлиқлар ўз соҳасида “яхши мутахассис” бўлгани сабабли раҳбар бўлиб қолишган. Улар ўзининг тор соҳасини яхши тушунишади, лекин соҳани ва одамларни бошқариш кўникмаларига эга эмас. Бошлиқ бўлгандан кейин, улар “ходимларни бошқариш” каби “шубҳали” ишларни бажаришдан кўра, вақтларини ўзларига яхши таниш бўлган ишга ажратишни афзал кўради. Улар аввал ўз раҳбарларидан кўришган усулларни қайтаришади ёки ўзининг “шинам зонаси”да ўзи билан ўзи овора бўлади. Улар ходимлар оғир аҳволга тушиб қолгунга қадар, уларнинг ишига аралашмаслик тактикасини танлашади.
80% менежерларлар бошқарув маҳоратига эга эмас. Бу фикр компания ходимларининг ишга паст даражада жалб қилинганлиги билан тасдиқланади. Шунингдек, ёмон менежмент фирмага катта пулга тушади.Бу фикр компания ходимларининг ишга паст даражада жалб қилинганлиги билан тасдиқланади. Шунингдек, ёмон менежмент фирмага катта пулга тушади. Сенинг бошқарув маҳоратинг ёки менежмент санъатитинг - сенинг ходимларинг учун энг яхши рағбат. Бошқариш маҳорати ходимларда раҳбарга нисбатан ҳурматни юзага келтиради. Ва шунда улар масъулиятни ўз зиммаларига олишади. Ноаниқ ва суст бошқарув кишиларда ўзидан жавобгарликни олиб ташлаш истагини ҳосил қилади, командада курашиш ва қаршиликлар юзага келади.

Шахсий самарадорлик кўникмаларини ривожлантириш

Тренинглар мақсади - нарсаларга нисбатан янгича нигоҳ, янгича ёндашувга эга бўлишинг учун сенга кўмаклашиш, бунинг шарофати билан сенда янги эътиқодлар юзага келиши, эҳтимолдаги ҳаётий муаммоларни ҳал этишда сенга мадад ва таянч бўлади. Бу янги билим қуроли, унинг воситасида сен ўзинг муносиб бўлган ҳаётга эришасан, ўзлигингни сақлаб қолиш ва ўз “мен”ингни йўқотмаслик имконига эга бўласан.
Шахсий самарадорлик кўникмаларини ривожлантириш Сенга нима беради?
Ҳаёт тузилиши бу ҳозирги шиддат эмас (спринт), балки жараёнлигини (марафон) англайсан.
Ҳаётга бўлган ёндашувингни тубдан ўзгартирасан
Ҳаётда янада самаралироқ бўласан
Ўз хоҳишларингни аниқ тушунасан
Глобал мақсадларни қўясан
Асосий нарсага эътибор қаратишни ўрганасан
Ишларни кейинга қолдирмайдиган бўласан
Тугалланмаган ишларни охирига етказишни бошлайсан
Кучнинг йўқолиш манбаини топасан ва бартараф этасан
Ортиқча куч сарфламасдан ҳаракатланишни бошлайсан
Ўзингни янада серғайрат сеза бошлайсан
Оиланг, ўзинг ва қизиққан нарсаларинг учун вақт пайдо бўлади
Ўзингни ёлғиз ҳис қилмай қўясан
Руҳий ҳолатингни ҳар кунги кичик ғалабалар ҳисобига яхшилайсан
Аввал сени жаҳлингни чиқариши мумкин бўлган ўзгаришларни осон кечирасан
Ўз кучингга ишонч билан қарай бошлайсан
Яшаётган кунингдан қониқиш ҳиссини сеза бошлайсан
Ҳаётинг янада тўлақонли ва қизиқарли бўлади
Ҳаётингда мазмун ошади
Аввал вақт ва журъат етишмаган янги лойиҳани бошлайсан
Муҳим ва кечиктириб бўлмайдиган ишларни бажаришга вақт топасан ва бажаришни бошлайсан
Ўзингни янги ёрдуда кўрасан!

ВАҚТНИ БОШҚАРИШ - Энг қимматбаҳо ресурс – ВАҚТдан самарали фойдаланиш (Тайм-менеджмент)

Бойлар ва қамбағаллар ўртасидаги ягона фарқ - уларнинг ўз вақтларини қандай сарфлашларида
Вақт Тангрининг инъоми. У муқаддасдир. Сенга берилган Ҳаёт бу сенга ҳадя қилинган Вақтдир. Ушбу Тангрининг инъомини сен самарали сарфлашни ўрганишинг керак.
Вақт – пулга нисбатан кўп қирралидир. «Вақт – бу пул» тўғри ибора эмас. Вақт – бу ушбу ҳаётда бизга берилган ҳамма нарса. Вақт ва Ҳаёт деярли синонимдир.
Вақт пулга нисбатан, муваффақиятнинг табиий ўлчови. Пул дастлаб умуман мавжуд бўлмаган, ўйлаб топилган қандайдир «сохта» нарсадир. Дастлаб туғилганингда сенга фақат вақт берилган. Сенинг ҳаётингнинг мақсади фақат ягона нарса – сенга ўлчаб берилган вақтдан самарали фойдаланишдир.

МАҚСАДЛАР - Шахсий ва корпоратив мақсадларни тўғри белгилаш ва эришиш

Ҳаётда умуман фақат иккита муаммо бўлиши мумкин: нима ҳохлашингни билмаслик, ва ҳохлашингни билмоқ, лекин қандай қилиб унга эришишни билмаслик. Умуман олганда, ҳохиш, орзу ва мақсад ўртасида катта фарқ мавжуд. Бой, соғлом ва чиройли бўлишни истамоқ - бу бир масала, буларга эришмоқ - бошқа масала. Бизнинг барча ноаниқ орзуларимизга, агар биз биринчи қадамни қандай босишни билиш даражасигача ўз истагимизни аниқлаштирсак, эришса бўлади. Агар сен қуйидаги қоидаларни ўз ҳаётингга татбиқ этсанг, сен мақсадларни қўйиш қандай завқ келитиришини, ва бу мақсадларга қандай эришиш мумкинлигини кўрасан. Ва сен ўз истакларига етадиган муваффақиятли инсон бўлиб борасан.
Сен бутун умр орзулар оғушида яшашинг мумкин. Ва ажойибтовур нарсалар тўғрисида орзу қилишинг мумкин. Аммо сен орзуларингни рўёбга чиқармоқчи бўлсанг, сен уларни мақсадга айлантиришинг зарур.

ҚУВВАТ (Энергия) - Шахсий энергиядан самарали фойдаланиш ва чарчамасдан ҳар доим тетик бўлиш.

Мен рекламадаги қуввати тугамайдиган энержайзер-қуёнга айланиш учун нима қилиш кераклигини биламан. Сенга қувват, куч, тетиклик, тонус, кўтаринки руҳ, фаоллик, драйв, ғайрат, тоғни толқон қилиш истаги, бардошлилик каби тушунчалар танишми? Чарчоқ, ланжлик, жиззакилик, бемадорлик, лоқайдлик, тушкунлик, ҳолдан тойиш, “сиқилган лимон” ҳолати каби ҳиссиётлар-чи?
Сенда шундай бўлганми, масалан, бирор муайян ишни бажариш истаги бор-у, аммо негадир уни қилолмайсан. Негалигини ўзинг ҳам тушунолмайсан. Истак ҳам бордай, вақт ҳам, ҳатто шу ишга сарфлаш керак бўлса, пул ҳам бор. Лекин уффф... Хоҳлайман, қилолмайман. Бу сенда қувват йўқлигидан. У тугаб бўлган...

ДИҚҚАТНИ ЖАМЛАШ (Концентрация) - Диққатни масаланинг асл моҳиятига қаратиш ва аниқ натижаларга эришиш

Диққатимиз - энг қимматбаҳо бойлигимиз. Фаол ҳаракат қилиш, ўрганиш, ишлаш учун, диққатимизни тўплай олишимиз жуда муҳим. Ҳозирги вазифаларни қанчалик муваффақиятли бажара олишимиз асосан мазкур қобилиятга боғлиқ.
Куч диққатнинг тўғри жамланишида. Диққат-эътибор – бу барча энергиянгни жамлашинг ва уни максимал даражада қайтаришни кутаётган нарсаларга йўналтиришинг демакдир. Асосийси, асосий нарсанинг асосий бўлиб қолиши. Энг муҳим нарсани ўзлари учун асосий қилиб олган одамлар бор. Туман-туман кичик майда-чуйдалар орасидан улар чиндан ҳам муҳим бўлган нарсаларга интилишади. Улар нарсаларнинг моҳиятига эътибор беришади ва натижага эришадилар. Куч аниқликда.

ЎЗ-ЎЗИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ (Самомотивация) - Ҳеч қачон таслим бўлмасдан фақат олдинга ҳаракат тутиш учун ички рағбатлантирувчи омилларни топиш ва улардан фойдаланиш.

Агар “Нима учун буни қилишим керак?” деган саволга жавоб бера олганингда, сен тоғларни кўчирган бўлар эдинг...
Шундай қилиб, мияда баъзи ғоялар туғилиб, ўз ўрнини қатъий тарзда эгаллади. Сен ҳар доим бу ҳақда ўйлашни бошлайсан, кейин азарт ва дарҳол амалга ошириш истаги пайдо бўлади. Қисқа муддатда ҳамма нарса йўлга тушгандек бўлади. Аммо кейин тўсатдан, иштиёқ йўқолади, ҳаётий фаоллик ва майл камаяди.
sdfsd
Бу айниқса биринчи қийинчиликлар даврида ёки узоқ вақт давомида кўринарли ижобий натижа йўқлиги билан боғлиқ. Аслини олганда, ҳаммаси тушунарли, изоҳнинг ҳожати йўқ - ҳаракатланишга рағбат йўқолган. Ички туртки ва масалага қизиқиш иложи борича узоқ вақт йўқолиб қолмаслиги учун нима қилиш керак?

ЕТАКЧИЛИК (Лидерство) - Қандай қилиб одамларни буюк мақсадларга етакловчи раҳбар бўлиш мумкин. Раҳбарликнинг асосий тамойиллари.

Бугунги кунда стратегигик ва кенг миқёсда фикрлайдиган, журъатли, ғайратли, мустақил ва масъулиятли лидерлар жуда кам. Тўғри қарор қабул қилишни, инсонларни буюк ва умумий мақсадлар билан руҳлантиришни ва ўзига эргаштиришни биладиганлар ҳам кам. Дунёни яқин келажакда, ҳеч бўлмаганда, 30 йилда ривожлантириш учун шахсий тажрибасига ва тасаввурига эга бўлган замонавий раҳбарлар кам. Шунингдек ҳамкорликда фаолият олиб бориш қобилиятига эга бўлган лидерлар етишмайди. Энг асосийси – халққа чин дилдан хизмат қилишга тайёр бўлган лидерлар кам.
«Лидерлик сири»да ҳеч қандай сир йўқ. Кўпчилик учун лидерлик бирор-бир эришиб бўлмайдиган нарсага боғлиқ бўлиб кўриниши мумкин, бироқ кўп ҳолларда, лидерлар фақат кўп ишлашади, тажриба ортиришади ва кейин муваффакқиятларга эга бўлишади. Натижада яхши лидерларга қандайдир қоидалар тўплами очилади, самарасиз раҳбарлар ушбу қоидаларни кўра олмайдилар.
Айрим лидерлар ушбу қоидаларни мартабаси кўтарилишидан олдин англашади, бошқалар ўз услубларини сал кечроқ топишади, лекин кўпчилик эса, афсуски, ўзларининг таянч нуқталарини ҳеч қачон топа олишмайди.

ҲАЁТ ҚОИДАЛАРИ - Ўзингизни топиш учун нима қилиш керак, бу ҳаётда самарали, муваффақиятли ва бахтли бўлиш учун қандай хислатларни ривожлантириш керак?

Нима қилиш керак?
Мен катта ҳаётга қадам қўяётган кўплаб ҳозирги ёшларни барча авлодларнинг “Нима қилиш керак?” деган оддий ва абадий саволи қийнаб келаётганини биламан. Ўзингни топиш учун нима қилиш керак, ўзингда қандай сифатларни ривожлантиришинг лозим, нимага алоҳида эътибор қаратиш зарур, нимани мутолаа қилиш керак, умуман олганда, бу ҳаётда муваффақиятли ва бахтли инсон бўлиш учун нима қилиш керак?
Ҳойнаҳой, атрофдагиларнинг меҳнатсевар бўл, ҳалол бўл, камтар бўл, фалон-пистон бўл ва ўшанда ҳаётингда муваффақият бўлади қабилидаги бу барча жўн маслаҳатлари жонингга теккан бўлса керак. Аммо, афсуски, атрофимиздаги ҳақиқат бутунлай бошқа нарсадан далолат беряпти. Биз кўпинча атрофимизда ҳар куни тонгдан шомгача тер тўкиб ишлаётган, ҳалол ва камтар одамларни кўрамиз, аммо уларни тушунчамиздаги каби омадли деб аташга тилимиз бормайди. Хўш, гап нимада? Улар нимани нотўғри қилишяпти, муваффақият сирлари ўзи нимада?

ҲАЁТ ҚОНУНЛАРИ

Ҳаётимизда қандай яширин қонунлар ҳар доим аниқ ишлайди? Ҳаётимиз осонроқ ва ҳаракатларимиз янада самаралироқ бўлиши учун, уларни қандай тушунишимиз ва уларни кучини ўз фойдимизга қандай айлантиришимиз мумкин?
Мен билган нарса, сен учун яширин бўлиши мумкин. Мен учун равшан бўлган нарса, сен учун ҳақиқий кашфиёт бўлади. Мен учун вазифа жуда осон, сен учун эса енгиб бўлмас тўсиқдир.
Албатта, бу ерда келтирилган кўп нарсаларни олдин қаердадир эшитганман ёки биламан деб айтишинг мумкин. Эҳтимол. Мен аслликка даъво қилмайман. Шунингдек, ҳамма нарсани сен каби билиш учун етарли даражада ёш ҳам эмасман . Аммо, мен, сени ташвишлантираётган энг муҳим нарсаларни, сенинг асосий саволларинга жавобларни бирлаштиришга ҳаракат қилдим.

МУАММОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ

Барча раҳбарлар ишининг асл моҳияти - муаммоларни ҳал этиш. Муаммоларни самарали ҳал этиш ва бошқарув қарорларини тўғри қабул қилишни қандай қоидалари бор?
Муаммоларни ҳал қилиш санъати ўзининг аниқ фойдасидан ташқари, сенга кўплаб қўшимча устунликларни беради:
Муаммоларни олдиндан кўришни ўрганасан;
Муаммоларга тайёр бўласан;
Сенга ижодий ғоялар келади;
Тўғри ечимларни топишни ўрганасан;
Қарор қабул қилишда қатъийроқ бўласан;
Сен узоқ вақт давомида самарасиз фикр юритишни тўхтатасан ва тез ҳаракат қилишни ўрганасан.

Самарали мулоқот кўникмаларини ривожлантириш

Билимлар ва истеъдод – сени муваффақиятли инсонга айлантиришга ёрдам беради, лекин камлик қилади. Сенга, менга ишон, яна бир нарса етишмайди, бу ҳам – самарали мулоқот санъти, буни ҳам ўрганишинг керак.
Тажриба шуни кўрсатмоқдаки, бизнесда ёки мартаба пиллапоясидан кўтарилишга кўпинча аттестат ёки дипломида аъло баҳолар бўлганлар эмас, балки яхши ва чиройли гапиришга қодир бўлган инсонлар эришадилар. Ҳақиқий раҳбарлар бунинг қанчалик муҳимлигини тушунадилар ва нафақат ўз касбий соҳасини, балки самарали алоқаларни ҳам ўрнатишни биладилар. Чунки сен бу дунёда нима қилсанг ҳам, бойлик орттирасанми, элинга хизмат қиласанми, сен буни бари бир одамлар дунёсида амалга оширасан. Демак атрофингдаги инсонлар билан тил топиб яшашинг лозим.
Бу қобилият сенга бошқалардан кўра кўпроқ имконият ва устунликларни беради. Агар сенда бундай туғма истеъдод бўлмаса, уни узоқ ва астойдил ўрганишинг керак бўлади. Бу муваффақиятга қозонишни сирларидан бири.

МУЛОҚОТ КЎНИКМАЛАРИНИ ЯХШИЛАШ

Одамлар – ижтимоий мавжудотлардир, биз қандай бўлмасин ўзимизга ўхшаганлар билан мулоқот қилишимиз керак, умуман олганда эса, кўпчилик руҳшуносларнинг фикрича, мулоқот одамнинг бирламчи эҳтиёжларидан бири ҳисобланади.
Биз ҳар куни, мижозлар ёки етказиб берувчилар билан низоларни ҳал этишдан тортиб, то саёҳат учун ҳисобни камайтиришга ёки хизмат курсисидан юқорига кўтарилишга уринишларгача бўлган музокараларда қатнашамиз.
Ғирромлик қилмасдан ва бошқа кишининг эҳтиёжларига беписандлик билан қарамасдан, ўзинг истаган нарсага эришиш учун кўплаб калитлар мавжуд.
Суҳбатни тўғри, мантиқан изчил ва ишонарли олиб бориш қобилияти ҳаётда ҳақиқатдан ҳам ўрганиш керак бўлган нарса ҳисобланади. Кейинчалик, у сенга кўп ҳолларда – нуфузли вакансия учун суҳбатдан тортиб, то сен муҳим роль ўйнайдиган жиддий конференцияни ўтказишгача бўлган ишларда яхши хизмат қилиши мумкин.

МУЗОКАРАЛАРНИ ТЎҒРИ ОЛИБ БОРИШ

Бизнесда сен нимага муносиб бўлсанг, шуни эмас, балки нимани келишсанг, шунга эга бўласан, яъни эртанги кунинг 100% сен бугун ўтказадиган музокараларга боғлиқ.
Билимлар ва истеъдод – сени муваффақиятли инсонга айлантиришга ёрдам беради, лекин камлик қилади. Музокараларни тўғри юритишни ҳам билиш керак. Ҳаётимизда кўп нарса – маошдан тортиб то ҳисоблар тўловигача – музокараларга боғлиқ. Иш берувчи, мижозлар ва ҳамкорлар билан муваффақиятли суҳбатлашиш қобилияти сени бизнес корчалонига айлантиради. Демак, музокаралар ўтказиш санъатида комилликка интилиш тадбиркор ва ҳамма учун ортиқчалик қилмайди, деб айтиш мумкин.
Музокараларни айниқса заиф позициядан бошлаётган бўлсанг, сен хоҳлаган нарсага эришишга ёрдам берадиган қоидалар ва кўплаб психологик ҳийлалар мавжуд. Агар санаб ўтилган қоидаларга амал қилсанг, музокараларинг муваффақиятли якунланади ва шунда эртанги кунинг – сен учун ҳам, атрофингдаги кишилар учун ҳам, - ёқимлироқ бўлади.

НОТИҚЛИК САНЪАТИ

Кўпинча, одамнинг ақлий қобилияти ГАПИРИШ қобилиятига кўра баҳоланади, чунки бунинг орқасида ФИКРЛАШ қобилияти бор! Омма олдида гапириш қобилияти - кам сонли одамларнинг қўлидан келадиган муҳим қобилиятдир. Орамиздан кўпчилик омма олдида нутқ сўзлашни билмайди. Биз нутқни нима ажойиб ёки муваффақиятсиз қилиш ҳақида ҳеч қандай тасаввурга эга эмасмиз. Мартаба пиллапоясидан кўтарилишга кўпинча аттестат ёки дипломида аъло баҳолар бўлганлар эмас, балки яхши ва чиройли гапиришга қодир бўлган инсонлар эришадилар. Бу аксиома - яхши гапиришни билсанг, сен ҳар доим юксакда бўласан.

ОДАМЛАРНИ ТЎҒРИ ИНОНТИРИШ

Бошқаларни ёки энг муҳими, бошқа одамларни қандай инонтириш мумкинлигини ўйлаб кўр. Ва умуман, сенингча, бу фазилат ўз мақсад сари бораётган инсон учун муҳим деб ўйлайсанми? Ҳаётда биз кўпинча бошқа инсонларни ўзимиз томон кўндиришда қийин вазиятларга дуч келамиз. Ишда ва ҳаётда муваффақият қозониш учун сен сиёсий ўйинларга қараб йўналиш олишинг керак. Иш ҳақини оширишга эришиш, самолётда болани йиғламасликка кўндириш, чек бўлмаса ҳам товарни қайтариб олишига дўконни кўндириш - бу одамларни ишонтириш ва уларга таъсир кўрсатиш қобилиятини талаб қилади.
Ҳақиқий раҳбарлар бунинг қанчалик муҳимлигини тушунадилар ва нафақат профессионал тарзда ишлашни, балки самарали алоқаларни ҳам ўрнатишни биладилар. Ишонтириш қобилияти одамга бошқалардан кўра кўпроқ имконият ва афзалликларни беради. Агар сенда бундай туғма истеъдод бўлмаса, уни узоқ ва астойдил ўрганишинг керак бўлади. Бу муваффақиятга қозонишни сирларидан бири.

АТРОФДАГИЛАРГА ТАЪСИР ЎТКАЗИШ

Таъсир ўтказишингни англаб ет. Аввало, сен ҳар қандай мавқеини эгаллашингдан қатъий назар, атрофингдаги одамларнинг ҳаётига таъсир қилишинг борасидаги ҳақиқатни қабул қилишинг керак. Кўпинча биз тўғридан-тўғри ёки билвосита бошқаларга қандай таъсир қилишимизни англамаймиз. Лекин биз нима қилаётганимизни англаб етишимиз ва керакли ҳатти-ҳаракатни танлашимиз жуда муҳимдир.
Муаммоларга ечимларни изла. Қўл қовуштириб ўтиришга ва муаммолардан шикоят қилишга ҳожат йўқ. Бунинг ўрнига уларни ечишга ҳаракат қил. Агар сен шундай одамга айлансанг, у ҳолда нуфуз қозонишинг мумкин - чунки сен янги истиқболларни очасан. Одамлар муаммоларни ҳал қиладиганларни севишади ва ҳурмат қилишади.

ҚЎҒИРЧОҚБОЗЛАРНИНГ НАЙРАНГЛАРИДАН ҲИМОЯЛАНИШ

Ҳамма сен билан манипуляция қилишга харакат қилади.Ҳамма улар учун қулай бўлигингни хоҳлайди. Раҳбаринг, ҳамкасабаларинг, қўшнинг, хатто хотининг ва фарзандинг ҳам. Улар сенинг ҳисобингдан ўз манфаатларини ҳимоялаш билан банд. Баъзилар буни онгли равишда бажарадилар, баъзилари буни тўлиқ англамайдилар. Энг ёқимсиз нарса бу ҳам эмас, манипуляциялар бизни нафақат шахслараро муносабатларда, балки ҳамма жойда қамраб олган.
Реклама усулларининг кўпчилиги улар асосида қурилган, улар чакана савдода, диний оқимлар ва мазҳабларда янги тарафдорларни жалб қилишда кенг қўлланилади, профессионал қашшоқлар ва тиланчилар уларга мурожаат қилишади ... Рўйхат ҳақиқатан ҳам катта ва бу яширин таъсирларнинг барчасини аниқлаш ва “қўғирчоқбозларни” найрангларидан ҳимояланишни ўрганиш сен учун жуда муҳимдир. Бўлмаса, ҳаётингни ўзингникини эмас, уларни мақсадларини рўёбга чиқаришга бағишлайсан.

НИЗОЛИ ВАЗИЯТЛАРДАН ЧИҚИШ

Инсоният баҳслари ҳақиқатни топишнинг иложи бўлмаганлиги учун эмас, балки баҳслашаётган томонлар ҳақиқатни изламасдан, ўз шахсиятлари аҳамиятини исбот қилишлари учун ҳам чексиздир.
Мукаммал дунё. Мукаммал дунёда, биз мулоқот қилишимизга тўғри келадиган барча одамлар яхши, меҳрибон, эътиборли, ақлли, саховатли бўлишади. Уларга бизнинг ҳазилларимиз, бизга эса уларнинг ҳазиллари ёқади. Ҳеч ким ҳеч қачон хафа бўлмайдиган гўзал муҳитда яшаймиз, ҳеч ким сўкинмайди ва бошқаларга туҳмат қилмайди.
Ҳақиқий дунё. Бироқ, юқорида пайқаганингдек, биз идеал бўлмаган дунёда яшаяпмиз. Баъзи одамлар бизни ақлдан оздиришларига сал қолади ва ўзимиз ҳам бошқаларни ғазаблантиришга қодирмиз. Биз бошқаларга эътибор бермайдиган, қўпол, миш-мишлар тарқатадиган, ишларимизга аралашадиган ёки бизнинг ҳазил-ҳузулларни тушунмайдиган, лекин биздан ўз ҳазилларига кулишимизни кутадиган одамларни ёқтирмаймиз.
Эҳтимол, сен доимо зардангни қайнатадиган ва бир дастурхонда ўтириб овқатланишни асло истамайдиган кишиларга нисбатан холис бўлишни ёки ҳаёт йўлингда учрайдиган ҳар бир кишига нисбатан дўстона муносабатда бўлишни ўрганишим мумкинми, деб қизиққан бўлсанг керак.

ЁЛҒОНЧИЛАРДАН ҲИМОЯЛАНИШ

Одамларнинг сен учун хабарларида ҳар доим иккита сабаб мавжуд. СЕНГА АЙТИЛАДИГАН ва сендан яширишни исталадиган ҲАҚИҚИЙ сабаб. Биринчиси ҳар доим эзгу ва одобона, иккинчиси - ҳар доим ҳам эмас... Афсуски, одамлар кўпинча турли хил хийлагар одамлардан алданиб қолишади. Бу одатда шу сабабли юз берадики, биз билан товар-пул муносабатларига киришадиган киши, албатта, биз унинг ўрнида бўлганимизда қилганимиз каби, ҳалол иш тутишига соддадиллик билан ишонамиз. Ва хато қиламиз. Шунинг учун ҳамкорларингнинг тегишли ёлғонларни тушуниш ва фарқлай олиш муҳимдир. Бундан ҳам кўпроқ: бу зарур. Усиз ҳеч қачон муваффақиятли шахсий ҳаётга эга бўлмайсан. Усиз ҳамкасбларинг билан яхши муносабатга эга бўлолмайсан. Одамларни тушуниш қобилиятисиз ҳатто ҳақиқий дўстларга ҳам эга бўла олмайсан.