Сизнинг фаровонлигингиз калитлари

Бошқарув консалтингКорпоратив мижозлар учун

Агар бизнинг корхонамизда ҳамма ишлар тўғри йўлга қўйилган десангиз, нима сабабдан Сизнинг фирмангиз ҳалигача дунёдаги энг машҳур фирма эмас?

Бугунги кунда барча раҳбарлар олдида турган энг жиддий муаммолардан бири - бизнес самарадорлигини ошириш бўйича энг яхши усулларини мустақил ўрганиш ва махсус адабиётларни ўқиш учун вақт етишмаслигидир.
Сизга бизнесингиз самарадорлигини ошириш учун дарҳол ишлатилиши мумкин бўлган оддий воситалар тўплами керак. Бу воситалар - мен консултация давомида Сизга баҳам кўришим мумкин бўлган, тамойиллар ва усуллардир.
Эҳтимол, ушбу усуллар билан танишиш жараёнида Сиз фикрлаш тарзингизни тубдан ўзгартирасиз ва Сизга компаниянгизни тўлиқ ўзгартириш ғояси келиб қолади.

Компания фаолиятини тизимли таҳлил қилиш

Корхона ўз фаолияти самарадорлигини ошириш орқали рақобатда муваффақиятли бўлиши мумкин. Компаниянинг самарали ишлашини таъминлаш учун корхонани тўғри бошқариш талаб этилади. Компания бошқарувининг энг муҳим элементи - ташкилотнинг хўжалик фаолиятини таҳлил қилишдир.
Хўжалик фаолиятини таҳлилида компаниянинг асосий фаолияти натижалари ўрганилади ва баҳоланади, умумий ривожланиш тенденциялари ҳамда асосий муаммолар сабаблари ва фойдаланилмаган захиралар аниқланади. Таҳлил асосида корхона самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.
Хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш натижалари асосида онгли бошқарув қарорларини қабул қилиш ва корхонани ривожлантиришнинг стратегик режасини ишлаб чиқиш мумкин бўлади.

Стратегик бошқарув ва режалаштириш

Бугунги кунда стратегик режалаштириш, бизнес натижаларига эришиш учун бошқарувнинг барча маълум усулларидан энг самарали воситаси бўлиб қолмоқда. Чунки, уни қўллаш орқали, Сиз жорий воқеалар кетидан юришни - муаммоларни содир бўлишидан кейин ҳал этишни тўхтатасиз, ташаббусни қўлга киритиб, олдиндан ўйнашни бошлайсиз ҳамда муаммолар ва рақиблариздан бир қадам олдинда бўласиз.
Нотўғри тасаввурлар
Кўпинча, стратегик режалаштириш фақат йирик компаниялар учун зарур деган фикрни учратиш мумкин.

КPI - Самарадорликни ҳал қилувчи кўрсаткичлар (Key performance indicators)

Ходимлари 9-дан 18-га офисда ўтириши учун ҳақ тўлайдиган ташкилот ҳеч қачон муваффақиятли бўлмайди.
Кўп компанияларда қуйидаги муаммолар мавжуд: Бутун компания, бўлимлар ва ҳар бир ходимнинг фаолиятини баҳолаш бўйича кўрсаткичлар тизими ишлаб чиқилмаган
Жамоада самарали ва самарасиз деб ҳисобланадиган нарсалар, яъни "Нима яхши ва нима ёмон” ҳақида тушунча ва келишув йўқ.
Фаолиятнинг бирлаштирувчи юксак мақсади ва мазмуни йўқ
Жамоада умумий, ҳаммани бирлаштирадиган мақсад йўқ, уларни фақат иш жойи бирлаштиради. Бизнес эгаси, бошқарувчилар ва ишчиларнинг мақсадлари ва манфаатлари қарама-қарши (айниқса молиявий). Эгаси кўпроқ фойда олиш мақсадида бошқарувчилар ва ишчилар кўпроқ ишлашини ва уларга камроқ иш ҳақи тўлашни, ходимлар эса - камроқ ишлаб, кўпроқ олишни истайдилар.

Меҳнат унумдорлигини оширишнинг 16та амалий усуллари

Рақобат кучайиб бораётган шароитда ҳар қандай тадбиркор ишлаб чиқариш ҳажмини ва суръатини доимо ошириб бориши ва ўз маҳсулотларини сотишнинг янги йўлларини излаши зарур. Зарур иқтисодий кўрсаткичларга эришишда асосий манба -сифатни пасайтирмаган ҳолда меҳнат унумдорлигини ошириш. Бу тушунча ҳақида шу ерда гаплашамиз.
Меҳнат унумдорлигининг оширишда нима тушунилади?
Меҳнат унумдорлиги - ишчилар томонидан яратилган маҳсулот миқдори вақт бирлиги (соат, смена, ой, йил) билан ўлчаниши мумкин бўлган кўрсаткич.
Корхонада меҳнат унумдорлигини ошириш ишлаб чиқаришни ривожлантиришда муҳим рол ўйнайди, у қанчалик юқори бўлса, маҳсулот ишлаб чиқариш таннархи шунчалик паст бўлади.

Бизнесга зиён етказмасдан харажатларни қисқартиш - 40та амалий усул!

Савдони 30% га кўтариш жуда қийин, аммо харажатларни 5% га камайтириш жуда осон. Иккала усул эса, бир хил фойда беради! Ишонмайсизми? Буни сизга ўргатамиз!
Тажриба шуни кўрсатадики, алоҳида усуллар харажатларни бошқариш муаммосини самарали ҳал қилмайди - тизимли ёндашув зарур. Қоида тариқасида, компаниянинг ўз ходимлари харажатларни оптималлаштириш тажрибасига эга эмас, улар бу ишга йиллар сарфлаши ва муваффақиятга эришмасликлари мумкин.

Ишлаб чиқаришда ва офисда 12 ҳил яширин йўқотишларни аниқлаш ва бартараф этиш

Корхонада содир бўлаётган барча воқеалар - бу қўшимча қиймат яратиш ёки зарарларга (йўқотишларга) йўл қўйишдир. Учинчиси бўлмайди!
Ушбу ёндашувга кўра, материал, детал ёки ҳужжатга ишлов бериш бўйича ҳар бир операция, инсоннинг ҳар бир ҳаракати, машина ёки компютерларнинг ишлаши охирги фойдаланувчига қандай қўшимча қиймат келтириши нуқтаи назаридан кўриб чиқилади. Агар ушбу операцияларнинг мавжудлиги мижознинг эҳтиёжларига боғлиқ бўлмаса - бу йўқотишдир.