Сизнинг фаровонлигингиз калитлари

Китоблар

Бу китобларда Сизни ҳаётингизда қийнаётган энг асосий саволларга жавоб топасиз ва ўқиганиздан сўнг ҳаётга бўлган ёндашувингизни тубдан ўзгартирасиз.

Китоблар мақсади – атрофингизда содир бўлаётган воқеаларга нисбатан Сизда янгича нигоҳ, янгича ёндашув шакилланишида Сизга кўмаклашиш. Бунинг шарофати билан Сизда янги эътиқодлар юзага келади, улар эса, эҳтимолдаги ҳаётий муаммоларни ҳал этишда Сизга мадад ва таянч бўлади. Бу китоблар - янги билим қуроли, улар орқали Сиз ўзингизга муносиб бўлган ҳаётга, ўзлигингизни сақлаб қолишга ва ўз “МЕН”ингизни йўқотмасликка эришасиз.

ҲАЁТ ҚОИДАЛАРИ

Ўзингизни топиш учун нима қилиш керак, бу ҳаётда муваффақиятли ва бахтли бўлиш учун қандай сифатларни ривожлантириш керак?

Нима қилиш керак?
Мен катта ҳаётга қадам қўяётган кўплаб ҳозирги ёшларни барча авлодларнинг “Нима қилиш керак?” деган оддий ва абадий саволи қийнаб келаётганини биламан.
Ўзингни топиш учун нима қилиш керак, ўзингда қандай сифатларни ривожлантиришинг лозим, нимага алоҳида эътибор қаратиш зарур, нимани мутолаа қилиш керак, умуман олганда, бу ҳаётда муваффақиятли ва бахтли инсон бўлиш учун нима қилиш керак?

ҲАЁТ ҚОНУНЛАРИ

Ҳаётимизда қандай яширин қонунлар ҳар доим аниқ ишлайди? Ҳаётимиз осонроқ ва ҳаракатларимиз янада самаралироқ бўлиши учун, уларни қандай тушунишимиз ва уларни кучини ўз фойдимизга қандай айлантиришимиз мумкин?

Албатта, бу ерда келтирилган кўп нарсаларни олдин қаердадир эшитганман ёки биламан деб айтишинг мумкин. Эҳтимол. Мен аслликка даъво қилмайман.
Шунингдек, ҳамма нарсани сен каби билиш учун етарли даражада ёш ҳам эмасман. Аммо ушбу китобда, мен, сени ташвишлантираётган энг муҳим нарсаларни, сенинг асосий саволларинга жавобларни бирлаштиришга ҳаракат қилдим.
Диплом ҳақида
Сен, узоқ вақт давомида, “анъанавий таълим менинг барча саволларимга жавоб берди ва катта ҳаётга тайёрман” деган иллюзияга ишониб келдинг. Аммо бу ерда қандайдир хатолик борлигини интуитив ҳис қилмоқдасан. Диплом сени ўзинг хоҳлагандек одамга барибир айла

ҲАЁТ МАҚСАДИ

Ҳаётда умуман фақат иккита муаммо бўлиши мумкин: нима ҳохлашингни билмаслик, ва ҳохлашингни билмоқ, лекин қандай қилиб унга эришишни билмаслик.

Ушбу мавзу моҳияти айнан шундадир. Ушбу ноаён қонунларда. Нотаниш ва кўзга кўринмас қонунларда. Мен сени атрофиндаги ҳаводай ўраб турган, доимий равишда сенга таъсир кўрсатаётган, аммо сен уларни кўрмаётган нарсаларга кўзларингни очаман. Сен уларни рад эт
Агар сен қуйидаги қоидаларни ўз ҳаётингга татбиқ этсанг, сен мақсадларни қўйиш қандай завқ келитиришини, ва бу мақсадларга қандай эришиш мумкинлигини кўрасан. Ва сен ўз истакларига етадиган муваффақиятли инсон бўлиб борасан.
Сен бутун умр орзулар оғушида яшашинг мумкин. Ва ажойибтовур нарсалар тўғрисида орзу қилишинг мумкин. Аммо сен орзуларингни рўёбга чиқармоқчи бўлсанг, сен уларни мақсадга айлантиришинг зарур.