Сизнинг фаровонлигингиз калитлари

Мақолалар

Нега сотувлар ҳажмини оширишдан кўра харажатларни пасайтириш фойдалироқ?

Маълумки, ҳар қандай бизнеснинг мақсади - кўпроқ фойда олишдир.
Айтайлик, Сиз ойлик савдо ҳажми 100 млн.сўм бўлган кичик бизнесни бошқарасиз. Фараз қилайлик, ушбу бизнесни ўртача ойлик харажатлари 85 млн.сўм, фойдаси эса 15 млн.сўм. Ёки бошқача қилиб айдганда, фойда/харажатлар нисбати - 15/85.
Айтайлик, сиз, айрим сабабларга кўра, фойдангизни 15 дан 20 млн.сўмгача оширишга қарор қилдингиз. Бунинг учун сизда фақат учта вариант бор – сотувлар хажмини ошириш, нархларни ошириш ёки харажатларни камайтириш.
Учта мумкин бўлган ҳаракатларни кўриб чиқайлик.

Бизнес эгаларининг компания бошқарувидаги саккизта муаммоси

Сиз янги бизнесларни яхши бунедкорисиз, лекин ҳар доим ҳам самарали бошқарувчи эмас
Сиз ўз саъй-ҳаракатларингизни биринчи навбатда бизнесингизни самарадорлигини оширишга эмас, балки унинг кенгайтиришга қаратасиз. Бошқача қилиб айтганда, сиз интенсив ривожланишга эмас, экстенсив ривожланишга кўпроқ эътибор берасиз.
Ва энг муҳими - Сиз мавжуд бизнесдан мумкин бўлган фойдани "сиқиб" чиқармаяпсиз ва келажакда бўлиши мумкин бўлган ўзгаришларга, хавф-хатарларга ва инқирозларга тайёргарлик кўрмаяпсиз.