Сизнинг фаровонлигингиз калитлари

ҲАЁТ ҚОНУНЛАРИ

Ҳаётимизда қандай яширин қонунлар ҳар доим аниқ ишлайди? Ҳаётимиз осонроқ ва ҳаракатларимиз янада самаралироқ бўлиши учун, уларни қандай тушунишимиз ва уларни кучини ўз фойдимизга қандай айлантиришимиз мумкин?

Хоҳлайсанми, Ҳаётдаги Энг Асосий Нарсани, унинг барча сирларини сенга ҳозир очиб бераман?
Мен билган нарса, сен учун яширин бўлиши мумкин. Мен учун равшан бўлган нарса, сен учун ҳақиқий кашфиёт бўлади. Мен учун вазифа жуда осон, сен учун эса енгиб бўлмас тўсиқдир.

 

Албатта, бу ерда келтирилган кўп нарсаларни олдин қаердадир эшитганман ёки биламан деб айтишинг мумкин. Эҳтимол. Мен аслликка даъво қилмайман. Шунингдек, ҳамма нарсани сен каби билиш учун етарли даражада ёш ҳам эмасман.J Аммо ушбу китобда, мен, сени ташвишлантираётган энг муҳим нарсаларни, сенинг асосий саволларинга жавобларни бирлаштиришга ҳаракат қилдим.

Диплом ҳақида

Ўн ёшда - мўжиза, йигирма ёшда - даҳо, ўттиздан кейин эса - оддий одам.

Сен, узоқ вақт давомида, “анъанавий таълим менинг барча саволларимга жавоб берди ва катта ҳаётга тайёрман” деган иллюзияга ишониб келдинг. Аммо бу ерда қандайдир хатолик борлигини интуитив ҳис қилмоқдасан. Диплом сени ўзинг хоҳлагандек одамга барибир айлантирмади.
Бугунги кунда, ҳудди бошқалардаги каби сенда ҳам аллақачон шаклланиб бўлган  ва ўзига хос дунё модели мавжуд. Бу билим, дунёқараш, эътиқод, кўрсатмалар, фикрлаш тарзини ўзида мужассам этувчи моделдир. Ҳа, сен кўпгина қоидаларни биласан, аммо ҳаммасини ҳам эмас ва асосийси, Дунёни бошқарувчи асосий қоидаларни билмайсан.
Сен учун яхши хабар! Сенинг университетдаги ютуқларинг ҳақиқий ҳаётда ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Шунингдек, дипломдаги 3 баҳо сенинг тақдирингни белгилаб бермайди. Уни сен белгилайсан.
Ва, яқинда тушуниб оласанки, тўғри фикрлаш кўп нарсани билишдан кўра анча қимматлидир.
Коинотда оддий кўз билан илғаб бўлмайдиган кўплаб бошқа қонунлар бор
Ҳозирча биз улар ҳақида билмаймиз ва мактабларда ҳам бу ҳақда ҳеч ким бизга айтиб бермаган. Ва умуман олганда, сен шу матнни, на ўрта, на олий мактабда берилмаган билимингдаги бўшлиқларни тўлдириш учун ўқимоқдасан. 
Ушбу мавзу моҳияти айнан шундадир. Ушбу ноаён қонунларда. Нотаниш ва кўзга кўринмас қонунларда. Мен сени атрофиндаги ҳаводай ўраб турган, доимий равишда сенга таъсир кўрсатаётган, аммо сен уларни кўрмаётган нарсаларга кўзларингни очаман. Сен уларни рад этолмайсан, чунки мен сенинг ўз ҳаётингдан мисоллар келтираман. Сен уларни пайқамасангда, улар сенинг ҳаётингга қанчалик таъсир кўрсатишини кўрасан.
Сен аввалги омадсизликларингнинг сенга ҳеч ким айтмаган сабабларини тушуниб етасан. Аммо улар ҳақида билсанг, муваффақиятга эришишинг муқаррардир.

Агар ходимлар малакасини ошириш мақсадида корхонангизда мазкур мавзуда  бизнес-тренинг ўтказишга қарор қилсангиз, биз билан боғланинг! Тренингларни мамлакатимизнинг барча худудларида ўтказамиз. Ўзбек ва рус тилида.