Сизнинг фаровонлигингиз калитлари

ҲАЁТ ҚОИДАЛАРИ - Ўзингизни топиш учун нима қилиш керак, бу ҳаётда самарали, муваффақиятли ва бахтли бўлиш учун қандай хислатларни ривожлантириш керак?

Нима қилиш керак?
Мен катта ҳаётга қадам қўяётган кўплаб ҳозирги ёшларни барча авлодларнинг “Нима қилиш керак?” деган оддий ва абадий саволи қийнаб келаётганини биламан.
Ўзингни топиш учун нима қилиш керак, ўзингда қандай сифатларни ривожлантиришинг лозим, нимага алоҳида эътибор қаратиш зарур, нимани мутолаа қилиш керак, умуман олганда, бу ҳаётда муваффақиятли ва бахтли инсон бўлиш учун нима қилиш керак?
Ҳойнаҳой, атрофдагиларнинг меҳнатсевар бўл, ҳалол бўл, камтар бўл, фалон-пистон бўл ва ўшанда ҳаётингда муваффақият бўлади қабилидаги бу барча жўн маслаҳатлари жонингга теккан бўлса керак. Аммо, афсуски, атрофимиздаги ҳақиқат бутунлай бошқа нарсадан далолат беряпти. Биз кўпинча атрофимизда ҳар куни тонгдан шомгача тер тўкиб ишлаётган, ҳалол ва камтар одамларни кўрамиз, аммо уларни тушунчамиздаги каби омадли деб аташга тилимиз бормайди. Хўш, гап нимада? Улар нимани нотўғри қилишяпти, муваффақият сирлари ўзи нимада?
Сен учун яхши янгилик бор! Мен жавобни, тўғрироғи, жавобларнинг бутун-бир мажмуини биламан. Мен бу саволга бўлғуси ҳаётий муваффақиятинг йўлида сен дастури амал қилишинг лозим бўлган асосий қоидаларни навбатма-навбат таърифлаш йўли билан жавоб беришга ҳаракат қиламан.

Агар ходимлар малакасини ошириш мақсадида корхонангизда мазкур мавзуда  бизнес-тренинг ўтказишга қарор қилсангиз, биз билан боғланинг! Тренингларни мамлакатимизнинг барча худудларида ўтказамиз. Ўзбек ва рус тилида.