Сизнинг фаровонлигингиз калитлари

ЕТАКЧИЛИК (Лидерство) - Қандай қилиб одамларни буюк мақсадларга етакловчи раҳбар бўлиш мумкин. Раҳбарликнинг асосий тамойиллари.

Бугунги кунда стратегигик ва кенг миқёсда фикрлайдиган, журъатли, ғайратли, мустақил ва масъулиятли лидерлар жуда кам. Тўғри қарор қабул қилишни, инсонларни буюк ва умумий мақсадлар билан руҳлантиришни ва ўзига эргаштиришни биладиганлар ҳам кам. Дунёни яқин келажакда, ҳеч бўлмаганда, 30 йилда ривожлантириш учун шахсий тажрибасига ва тасаввурига эга бўлган замонавий раҳбарлар кам. Шунингдек ҳамкорликда фаолият олиб бориш қобилиятига эга бўлган лидерлар етишмайди.
Энг асосийси – халққа чин дилдан хизмат қилишга тайёр бўлган лидерлар кам.

«Лидерлик сири»да ҳеч қандай сир йўқ
Кўпчилик учун лидерлик бирор-бир эришиб бўлмайдиган нарсага боғлиқ бўлиб кўриниши мумкин, бироқ кўп ҳолларда, лидерлар фақат кўп ишлашади, тажриба ортиришади ва кейин муваффакқиятларга эга бўлишади. Натижада яхши лидерларга қандайдир қоидалар тўплами очилади, самарасиз раҳбарлар ушбу қоидаларни кўра олмайдилар.
Айрим лидерлар ушбу қоидаларни мартабаси кўтарилишидан олдин англашади, бошқалар ўз услубларини сал кечроқ топишади, лекин кўпчилик эса, афсуски, ўзларининг таянч нуқталарини ҳеч қачон топа олишмайди.

Сен ҳақиқий лидер бўлишни хоҳлармидинг?
Агар сендан лидер бўлишни сўрашганда, сен ўзингга ушбу юкни қабул қила олармидинг?
Сен ўз тақдиринг билан нима қилмоқчисан?
Сен бундан кейин ҳам иш жойингда фақат белгиланиб юрасанми ёки ўзингни қўлга олиб ва, ниҳоят, яхши лидерга айланасанми?

Агар ходимлар малакасини ошириш мақсадида корхонангизда мазкур мавзуда  бизнес-тренинг ўтказишга қарор қилсангиз, биз билан боғланинг! Тренингларни мамлакатимизнинг барча худудларида ўтказамиз. Ўзбек ва рус тилида.