Сизнинг фаровонлигингиз калитлари

ЎЗ-ЎЗИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ (Самомотивация) - Ҳеч қачон таслим бўлмасдан фақат олдинга ҳаракат тутиш учун ички рағбатлантирувчи омилларни топиш ва улардан фойдаланиш.

Агар “Нима учун буни қилишим керак?” деган саволга жавоб бера олганингда, сен тоғларни кўчирган бўлар эдинг...
Шундай қилиб, мияда баъзи ғоялар туғилиб, ўз ўрнини қатъий тарзда эгаллади. Сен ҳар доим бу ҳақда ўйлашни бошлайсан, кейин азарт ва дарҳол амалга ошириш истаги пайдо бўлади. Қисқа муддатда ҳамма нарса йўлга тушгандек бўлади. Аммо кейин тўсатдан, иштиёқ йўқолади, ҳаётий фаоллик кучаяди, майл камаяди.
Бу айниқса биринчи қийинчиликлар даврида ёки узоқ вақт давомида кўринарли ижобий натижа йўқлиги билан боғлиқ. Аслини олганда, ҳаммаси тушунарли, изоҳнинг ҳожати йўқ - ҳаракатланишга рағбат йўқолган. Ички туртки ва масалага қизиқиш  иложи борича узоқ вақт йўқолиб қолмаслиги учун нима қилиш керак?

Ўз-ўзини рағбатлантириш – ишга  ўз-ўзини созлаш
Ҳар биримизнинг ҳаётимизда ўзимизни бирор нарсага мажбурлаш қийин бўлган пайтлар бўлган. Ишга нисбатан зарур бўлган муносабатни қўзғатадиган сабабларни қидира бошлаймиз, улардан келиб чиққан ҳолда муайян иш учун муҳим, долзарб, зарурият ва ҳоказо каби даражалар берамиз. Алоҳида олинган ишни амалга оширилишининг сифати ва тезлиги унинг аҳамиятининг қанчалик юқорилигига боғлиқ. Бундан ташқари, ишни бажаришга унга нисбатан яхши ёки ёмон муносабатимиз кучли таъсир кўрсатади. Сен ишни катта хоҳиш билан қилсанг, ишга бўлган муносабатинг ҳам яхши бўлади.
Ўз-ўзини рағбатлантириш - бу ишларни бажариш учун ўзингни рағбатлантира олишдир, бу мураккаб ва масъулиятли шароитларда муаммоларни ҳал этиш ва мақсадларга эришиш учун ташқи кучсиз ёрдам берадиган ва қутқаришга келадиган ички заҳиралардир.
Ўз-ўзини рағбатлантириш кучлар охирлаганда ва ишни якунлаш зарурати билан боғлиқ жисмоний ва маънавий йўқотиш лаҳзаларида долзарбдир.

Ўз-ўзини рағбатлантиришни билиш - муваффақият калити
Агар ҳаётда муваффақият қозонишни истасанг, ўз-ўзингни рағбатлантириш сенга зарур. Сен ўзингни қандай қилиб рағбатлантиришни билишинг керак. Вазият оғирлашиб кетганига қарамасдан, руҳнинг барқарорлигини сақлашинг керак.
Кундалик турмуш тарзингда ўз-ўзингни рағбатлантиришнинг усулларидан фойдалансанг, олдингда турган вазифаларни бажариш сен учун осон бўлади.

Агар ходимлар малакасини ошириш мақсадида корхонангизда мазкур мавзуда  бизнес-тренинг ўтказишга қарор қилсангиз, биз билан боғланинг! Тренингларни мамлакатимизнинг барча худудларида ўтказамиз. Ўзбек ва рус тилида.