Сизнинг фаровонлигингиз калитлари

ДИҚҚАТНИ ЖАМЛАШ (Концентрация) - Диққатни масаланинг асл моҳиятига қаратиш ва аниқ натижаларга эришиш

Диққатимиз - энг қимматбаҳо бойлигимиз Фаол ҳаракат қилиш, ўрганиш, ишлаш учун, диққатимизни тўплай олишимиз жуда муҳим. Ҳозирги вазифаларни қанчалик муваффақиятли бажара олишимиз асосан мазкур қобилиятга боғлиқ. Куч диққатнинг тўғри жамланишида Диққат-эътибор – бу барча энергиянгни жамлашинг ва уни максимал даражада қайтаришни кутаётган нарсаларга йўналтиришинг демакдир. Асосийси, асосий нарсанинг асосий бўлиб қолиши. Энг муҳим нарсани ўзлари учун асосий қилиб олган одамлар бор. Туман-туман кичик майда-чуйдалар орасидан улар чиндан ҳам муҳим бўлган нарсаларга интилишади. Улар нарсаларнинг моҳиятига эътибор беришади ва натижага эришадилар. Куч аниқликда. Сен диққатингни жуда камдан-кам тўплайсан "Бажара оламан деб ўйлаётгандан кўра кўпроқ нарсага эриша олмайдиган одам йўқ”. Сен ўз имкониятларингдан бехабарсан, чунки ҳеч қачон кучингни битта вазифага қаратмайсан. Сен куннинг бир соатини битта нарсага сарфлайсан, уч соатдан кейин яна бошқа нарсага йўқотасан, лекин ҳеч қачон эътиборингни битта вазифага қаратмайсан. Ҳаётингни бир нарсага жамлаганингда, ҳамма нарса имконли бўлади. Диққатингни жамла, сен ўзинг ўйлаганингдан кўра кўпроқ нарсани қилишга қодирсан. Агар ходимлар малакасини ошириш мақсадида корхонангизда мазкур мавзуда бизнес-тренинг ўтказишга қарор қилсангиз, биз билан боғланинг! Тренингларни мамлакатимизнинг барча худудларида ўтказамиз. Ўзбек ва рус тилида.