Сизнинг фаровонлигингиз калитлари

ҚУВВАТ (Энергия) - Шахсий энергиядан самарали фойдаланиш ва чарчамасдан ҳар доим тетик бўлиш.

Мен рекламадаги қуввати тугамайдиган энержайзер-қуёнга айланиш учун нима қилиш кераклигини биламан.
Сенга қувват, куч, тетиклик, тонус, кўтаринки руҳ, фаоллик, драйв, ғайрат, тоғни толқон қилиш истаги, бардошлилик каби тушунчалар танишми?
Чарчоқ, ланжлик, жиззакилик, бемадорлик, лоқайдлик, тушкунлик, ҳолдан тойиш, “сиқилган лимон” ҳолати каби ҳиссиётлар-чи?
Сенда шундай бўлганми, масалан, бирор муайян ишни бажариш истаги бор-у, аммо негадир уни қилолмайсан. Негалигини ўзинг ҳам тушунолмайсан. Истак ҳам бордай, вақт ҳам, ҳатто шу ишга сарфлаш керак бўлса, пул ҳам бор. Лекин уффф... Хоҳлайман, аммо қилолмайман.
Бу сенда қувват йўқлигидан. У тугаб бўлган...

Ҳар бир одамнинг ҳаётида ҳеч нима қилгиси келмайдиган, организм бўшашган, кайфият бўлмайдиган даврлар бўлиб туради. Иш куни қуруқ ўтиб кетади, бу атрофдагиларнинг ҳам хунобини чиқаради.
Бундай кунлар ҳақида унутиш учун одам ўзини қандай тутиши керак?
Уйқунинг етишмаслиги – силлани қуритадиган сабабларнинг ягонаси эмас, албатта. Сен қиладиган (ёки қилмайдиган) айрим арзимаган нарсалар ҳам сени ҳам жисмонан, ҳам ақлан тинкани қуритиши мумкин. Сурункали чарчоқни келтириб чиқарадиган айрим зарарли одатлар бор. Шунингдек, тетикликни қайтарадиган бир нечта оддий ҳийлалар ҳам мавжуд.
Агар сен шунинг ҳеч бўлмаганда ярмини амалга оширсанг, унда ядро реакторига айланасан. Бу қувватни фақат фойдали ишга сарфлашинг қолади, холос.
Унинг қўшимча самараси – сен одамларни торта бошлайсан, сенга нисбатан “харизматик” сўз тез-тез янграй бошлайди.

Агар ходимлар малакасини ошириш мақсадида корхонангизда мазкур мавзуда  бизнес-тренинг ўтказишга қарор қилсангиз, биз билан боғланинг! Тренингларни мамлакатимизнинг барча худудларида ўтказамиз. Ўзбек ва рус тилида.