Сизнинг фаровонлигингиз калитлари

МАҚСАДЛАР - Шахсий ва корпоратив мақсадларни тўғри белгилаш ва эришиш

Ҳаётда умуман фақат иккита муаммо бўлиши мумкин: нима ҳохлашингни билмаслик, ва ҳохлашингни билмоқ, лекин қандай қилиб унга эришишни билмаслик.
Умуман олганда, ҳохиш, орзу ва мақсад ўртасида катта фарқ мавжуд. Бой, соғлом ва чиройли бўлишни истамоқ - бу бир масала, буларга эришмоқ - бошқа масала. Бизнинг барча ноаниқ орзуларимизга, агар биз биринчи қадамни қандай босишни билиш даражасигача ўз истагимизни аниқлаштирсак, эришса бўлади.
Агар сен қуйидаги қоидаларни ўз ҳаётингга татбиқ этсанг, сен мақсадларни қўйиш қандай завқ келитиришини, ва бу мақсадларга қандай эришиш мумкинлигини кўрасан. Ва сен ўз истакларига етадиган муваффақиятли инсон бўлиб борасан.
Сен бутун умр орзулар оғушида яшашинг мумкин. Ва ажойибтовур нарсалар тўғрисида орзу қилишинг мумкин. Аммо сен орзуларингни рўёбга чиқармоқчи бўлсанг, сен уларни мақсадга айлантиришинг зарур.
Сен обрўли университет дипломига эга бўлишинг мумкин, аммо мақсадларни белгилаш ва уларга эришиш бўйича курслар бўйича 1 соат ҳам дарс ўтмаган бўлишинг мумкин. Яхшиямки, мақсадларни белгилаш - бу кўникмадир, у худди самарали одамларга керакли бўлган вақтни бошқариш, ўрганувчанлик, сотувлар, бошқарув ва бошқа нарсаларга ўхшайди. Бу барча кўникмаларни ўрганиш мумкин. Сен мақсадларни белгилашни амалий машғулотлар ёрдамида ўрганишинг мумкин, ва мақсадларингни белгилаш санъатини худди нафас олишдек осон ва автомат равишда бажарилгунга қадар ўрганишинг керак. Ушбу машғулотлардан сўнг, сен мақсадларни белгилашдаги эришган натижаларинг сени ҳайратга солади.

Мақсад шахсан сеники бўлиши керак
Замонавий инсон иллюзия ҳолатида яшайди, гўёки ўзининг хоҳиш-истагини билгандек. Аслида эса, у умум қабул қилинган низомга мувофиқ, хоҳлаши керак бўлган нарсани хоҳлайди.
Бу фикрни қабул қилиш учун, ўзимизга шуни аниқлаб олишимиз керакки, бизнинг кўпчилимизга туюлгандан кўра, ҳақиқий истакларни билиш жуда ҳам қийин; бу инсоният турмушидаги энг мураккаб муаммолардан биридир. Биз ўзимизнинг шахсий мақсадларимиз ўрнига стандарт мақсадларни қабул қилиб, ушбу муаммони ҳал этишдан ўзимизни четга олишга ҳаракат қиламиз.
Замонавий инсон «ўзининг» мақсади деб ҳисобланган мақсадга эришишда катта хавфларни қаршилашга тайёр, бироқ, у ҳақиқатан ҳам ўз мақсадига эришишдаги хавф ва масъулиятдан жуда қўрқади.
Ўз истакларингни бажаришга ҳаракат қил. Ҳаётингни бошқа бировнинг орзу-ниятини рўёбга чиқариш учун сарфлама.

 

Агар ходимлар малакасини ошириш мақсадида корхонангизда мазкур мавзуда  бизнес-тренинг ўтказишга қарор қилсангиз, биз билан боғланинг! Тренингларни мамлакатимизнинг барча худудларида ўтказамиз. Ўзбек ва рус тилида.