Сизнинг фаровонлигингиз калитлари

ВАҚТНИ БОШҚАРИШ - Энг қимматбаҳо ресурс – ВАҚТдан самарали фойдаланиш (Тайм-менеджмент)

ВАҚТНИ БОШҚАРИШ – Энг қимматбаҳо ресурс – ВАҚТдан самарали фойдаланиш

Бойлар ва қамбағаллар ўртасидаги ягона фарқ - уларнинг ўз вақтларини қандай сарфлашларида.

Вақт Тангрининг инъоми
У муқаддасдир. Сенга берилган Ҳаёт бу сенга ҳадя қилинган Вақтдир.
Ушбу Тангрининг инъомини сен самарали сарфлашни ўрганишинг керак.

Вақт – пулга нисбатан кўп қирралидир
«Вақт бу пул» тўғри ибора эмас. Вақт – бу ушбу ҳаётда бизга берилган ҳамма нарса. Вақт ва Ҳаёт деярли синонимдир.

Вақт пулга нисбатан, муваффақиятнинг табиий ўлчови
Пул дастлаб умуман мавжуд бўлмаган, ўйлаб топилган қандайдир «сохта» нарсадир. Дастлаб туғилганингда сенга фақат вақт берилган. Сенинг ҳаётингнинг мақсади фақат ягона нарса – сенга ўлчаб берилган вақтдан самарали фойдаланишдир.

Вақт қайтмайди
Бирор жойга қайтиш мумкин, пул, куч ва хаттоки ўтмишдаги инсоний муносабатларни тиклаш мумкин. Ва фақат вақтни қайтариш мумкин эмас.
Вақт ўтади, сенинг ҳаётинг беҳуда нарсаларга сарфланади ва сенда бошқа ҳаёт йўқ. Сен буни билармидинг?

Вақт – бу тўплаш мумкин бўлмаган ягона нарса
У сақланмайди ва ошмайди. Уни фақат пулга ёки билимга алмаштириш мумкин. Вақт – бу умуман, энг муҳим нарса.

Вақтга нисбатан миллионерлар бўлмайди
У барчада бир хил, яъни ҳамманинг кунида 24 соат. Фарқи – ундан самарали фойдаланишда.

Вақт – бу рақобатли курашда ёки урушда ғалаба учун ҳал этувчи омилдир
Ким вақтни измига сола олса, ўша ғолиб бўлади.

Вақт бизсиз ҳам ўтади
Биз ухлашимиз, ўрнимизда ётишимиз, ўз ишларимиз билан шуғулланишимиз мумкин – лекин вақт ўтиб бораверади. Ва вақт бирлигида қанчалик ўз вақтингдан самаралироқ фойдалансанг, шунчалик катта натижаларга эришишинг мумкин.
Шунинг учун ўз вақтингни ўзинг бошқаргин. Акс ҳолда вақт сени бошқаради. Ахир ҳар қандай ҳолатда ҳам вақт ўтиб бораверади, сен эса йўқ...

Агар ходимлар малакасини ошириш мақсадида корхонангизда мазкур мавзуда  бизнес-тренинг ўтказишга қарор қилсангиз, биз билан боғланинг! Тренингларни мамлакатимизнинг барча худудларида ўтказамиз. Ўзбек ва рус тилида.