Сизнинг фаровонлигингиз калитлари

ЁЛҒОНЧИЛАРДАН ҲИМОЯЛАНИШ

Одамларнинг сен учун хабарларида ҳар доим иккита сабаб мавжуд. СЕНГА АЙТИЛАДИГАН ва сендан яширишни исталадиган ҲАҚИҚИЙ сабаб. Биринчиси ҳар доим эзгу ва одобона, иккинчиси - ҳар доим ҳам эмас...
Афсуски, одамлар кўпинча турли хил хийлагар одамлардан алданиб қолишади. Бу одатда шу сабабли юз берадики, биз билан товар-пул муносабатларига киришадиган киши, албатта, биз унинг ўрнида бўлганимизда қилганимиз каби, ҳалол иш тутишига соддадиллик билан ишонамиз. Ва хато қиламиз. Шунинг учун ҳамкорларингнинг тегишли ёлғонларни тушуниш ва фарқлай олиш муҳимдир. Бундан ҳам кўпроқ: бу зарур. Усиз ҳеч қачон муваффақиятли шахсий ҳаётга эга бўлмайсан. Усиз ҳамкасбларинг билан яхши муносабатга эга бўлолмайсан. Одамларни тушуниш қобилиятисиз ҳатто ҳақиқий дўстларга ҳам эга бўла олмайсан.  
Ўзингдан сўраб кўр – буни қила оласанми?
Бошқаларни ҳис қила оласанми? Улардан нима кутиш кераклигини биласанми? Қанчалаб синган қалблар ... қанчалаб алданган сармоядорлар ... қанчалаб суд даъволари... Муаммо эса ҳамма жойда бир хил - одамларни фарқлай олмаслик.
Буни қандай ўрганиш мумкин?
Бошланишига оддий бир нарсани эслаб қол: одамлар айтган ҳамма нарса ҳақиқат эмас. Қўрқинчли эшитиляпти, шундай эмасми? Киши айтаётган ҳамма нарса ҳақиқат эмас, чунки уларнинг барчаси аслига қараганда ёки яхшироқ ёки ундан ҳам ёмонроқдир.

 

Агар ходимлар малакасини ошириш мақсадида корхонангизда мазкур мавзуда  бизнес-тренинг ўтказишга қарор қилсангиз, биз билан боғланинг! Тренингларни мамлакатимизнинг барча худудларида ўтказамиз. Ўзбек ва рус тилида.