Сизнинг фаровонлигингиз калитлари

НИЗОЛИ ВАЗИЯТЛАРДАН ЧИҚИШ

Инсоният баҳслари ҳақиқатни топишнинг иложи бўлмаганлиги учун эмас, балки баҳслашаётган томонлар ҳақиқатни изламасдан, ўз шахсиятлари аҳамиятини исбот қилишлари учун ҳам чексиздир.
Мукаммал дунё. 
Мукаммал дунёда, биз мулоқот қилишимизга тўғри келадиган барча одамлар яхши, меҳрибон, эътиборли, ақлли, саховатли бўлишади. Уларга бизнинг ҳазилларимиз, бизга эса уларнинг ҳазиллари ёқади. Ҳеч ким ҳеч қачон хафа бўлмайдиган гўзал муҳитда яшаймиз, ҳеч ким сўкинмайди ва бошқаларга туҳмат қилмайди.
Ҳақиқий дунё
Бироқ, юқорида пайқаганингдек, биз идеал бўлмаган дунёда яшаяпмиз. Баъзи одамлар бизни ақлдан оздиришларига сал қолади ва ўзимиз ҳам бошқаларни ғазаблантиришга қодирмиз. Биз бошқаларга эътибор бермайдиган, қўпол, миш-мишлар тарқатадиган, ишларимизга аралашадиган ёки бизнинг ҳазил-ҳузулларни тушунмайдиган, лекин биздан ўз ҳазилларига кулишимизни кутадиган одамларни ёқтирмаймиз.
Эҳтимол, сен доимо зардангни қайнатадиган ва бир дастурхонда ўтириб овқатланишни асло истамайдиган кишиларга нисбатан холис бўлишни ёки ҳаёт йўлингда учрайдиган ҳар бир кишига нисбатан дўстона муносабатда бўлишни ўрганишим мумкинми, деб қизиққан бўлсанг керак.

Зиддиятли вазиятлардан қандай чиқиш кераклигини билиб ол
Зиддиятли вазиятлар ҳар қандай жойда ва ҳар қандай сабабга кўра юзага келиши мумкин. Транспортда, оилада, дўконда, иш жойида. Бунинг сабаблари жуда кўп бўлиши мумкин: норозилик, ёмон кайфият, сенга нисбатан танқид ва ҳ.к.

Салбий қувватингни ҳамкорингга тўкиб-сочишдан иборат пайтлар бўлади.
Ҳаётимизнинг жадал суръати ва у билан боғлиқ умумий нервозлик энг беғараз зиддиятларнинг катталашиб кетишига сабаб бўлади. Баъзан  бизни атайлаб ғазабланишга олиб келадиган одамлар ўраб олганлиги ҳисси пайдо бўлади. Қаршимизда салбий таъсир билан қувватланган одамни кўрамиз, у бу салбий таъсирни узоқ вақтдан бери авайлаган, ардоқлаган ва уни сарфлайдиган пайтни кутиб турган бўлади. Шунда эса – хўп-па! – сен пайдо бўласан. Ўша инсонда барча тўпланган ва ёмон ҳазм бўлган нарсаларни устингга ағдариш, шундан сўнг мамнунлик билан сени тарк этишдан бошқа ҳеч қандай амалий мақсад йўқ.
Тўкиш қандай кўринишда бўлиши муҳим эмас: ота-оналарнинг адолатли талаблари ёки кўча қўполлиги ёки бюрократик савлат ёки эр-хотиннинг чарчоқли - сурункали жанжаллари.

Бундай ҳолатларда "ҳар доим ҳаммага мос келувчи ечимни топа олиш” мумкин каби терапевтик ваъзлар – бутунлай бемаънилик.
Муаммонинг конструктив ечими иккала томонда конструктив мақсадлар борлиги ва ушбу томонларнинг амалий ҳаракат қилишга тайёрлигини англатади. Бу эса, юмшоқроқ айтганда, тренд эмас.
Лекин бу билан нимадир қилиш керак ... Агар можароларни бартараф қилиш учун ҳеч нарса қилинмаса, у асаб бузилишига олиб келиши мумкин.

Зиддиятли вазиятлардан чиқишни ўрганишимиз керак
Жанжаллардан қочиш осон эмаслиги сир эмас. Энг бахтли оилаларда ҳам жанжаллар юзага келади. Албатта, тортишувлардан бутунлай холи муносабатларни ўрнатиш деярли мумкин эмас. Бироқ, зиддиятли вазиятлардан қандай чиқиш кераклигини ўрганиш керак. Зиддиятларни  ҳал қилиш – бу санъат.

Агар ходимлар малакасини ошириш мақсадида корхонангизда мазкур мавзуда  бизнес-тренинг ўтказишга қарор қилсангиз, биз билан боғланинг! Тренингларни мамлакатимизнинг барча худудларида ўтказамиз. Ўзбек ва рус тилида.