Сизнинг фаровонлигингиз калитлари

ҚЎҒИРЧОҚБОЗЛАРНИНГ НАЙРАНГЛАРИДАН ҲИМОЯЛАНИШ

Ҳамма сен билан манипуляция қилишга харакат қилади.
Ҳамма улар учун қулай бўлигингни хоҳлайди. Раҳбаринг, ҳамкасабаларинг, қўшнинг, хатто хотининг ва фарзандинг ҳам. Улар сенинг ҳисобингдан ўз манфаатларини ҳимоялаш билан банд. Баъзилар буни онгли равишда бажарадилар, баъзилари буни тўлиқ англамайдилар. Энг ёқимсиз нарса бу ҳам эмас, манипуляциялар бизни нафақат шахслараро муносабатларда, балки ҳамма жойда қамраб олган.
Реклама усулларининг кўпчилиги улар асосида қурилган, улар чакана савдода, диний оқимлар ва мазҳабларда янги тарафдорларни жалб қилишда кенг қўлланилади, профессионал қашшоқлар ва тиланчилар уларга мурожаат қилишади ... Рўйхат ҳақиқатан ҳам катта ва бу яширин таъсирларнинг барчасини аниқлаш ва “қўғирчоқбозларни” найрангларидан ҳимояланишни ўрганиш сен учун жуда муҳимдир. Бўлмаса, ҳаётингни ўзингникини эмас, уларни мақсадларини рўёбга чиқаришга бағишлайсан.
Тўғридан-тўғри ишонтириш
Одамлар билан мулоқот пайтида баъзан уларга тўғридан-тўғри нима истаётганингни айтиб беришинг керак. Агар бирор нарса керак бўлса, у ҳақда гапиришдан уялма. Тўғридан-тўғри ишонтиришни яхшиси мулоқот якунида,  хулосалар чиқараётган пайтда ишлатган яхшироқ.
Манипуляторга тўсиқ қўй
Умуман олганда, манипуляторлар аслида жуда заиф ва эркин эмаслиги ва кўпинча бахтсиз эканликларини эсда тутиш ёрдам беради, чунки улар тўғридан-тўғри мулоқот қилиш мумкинлигига ишонишмайди. Сен уларга ёрдам беришга қодир эмассан, лекин "Мен бу ўйинларда ўйнамайман" деган равшан ишора бериб, ўзингни шу каби ўзаро таъсирлардан ҳимоя қила оласан. Шундай қилки, бировлар билан муносабатларингда тортиш мумкин бўлган иплар имкон қадар камроқ бўлсин! Мустақил ва эркин бўл!

Агар ходимлар малакасини ошириш мақсадида корхонангизда мазкур мавзуда  бизнес-тренинг ўтказишга қарор қилсангиз, биз билан боғланинг! Тренингларни мамлакатимизнинг барча худудларида ўтказамиз. Ўзбек ва рус тилида.