Сизнинг фаровонлигингиз калитлари

АТРОФДАГИЛАРГА ТАЪСИР ЎТКАЗИШ

Таъсир ўтказишингни англаб ет. Аввало, сен ҳар қандай мавқеини эгаллашингдан қатъий назар, атрофингдаги одамларнинг ҳаётига таъсир қилишинг борасидаги ҳақиқатни қабул қилишинг керак. Кўпинча биз тўғридан-тўғри ёки билвосита бошқаларга қандай таъсир қилишимизни англамаймиз. Лекин биз нима қилаётганимизни англаб етишимиз ва керакли ҳатти-ҳаракатни танлашимиз жуда муҳимдир.
Муаммоларга ечимларни изла. Қўл қовуштириб ўтиришга ва муаммолардан шикоят қилишга ҳожат йўқ. Бунинг ўрнига уларни ечишга ҳаракат қил. Агар сен шундай одамга айлансанг, у ҳолда нуфуз қозонишинг мумкин - чунки сен янги истиқболларни очасан. Одамлар муаммоларни ҳал қиладиганларни севишади ва ҳурмат қилишади.  
Нима истаётганингни билиб ол. Нима учун бошқа одамга таъсир қилишинг керак? Сенинг мақсадинг нима? Кимнидир ишонтириш учун сен ўзинг бу нима учун керакли эканини тушунишинг керак. Акс ҳолда, нутқинг тушунарсиз ва ноаниқ бўлади.
Агар ходимлар малакасини ошириш мақсадида корхонангизда мазкур мавзуда  бизнес-тренинг ўтказишга қарор қилсангиз, биз билан боғланинг! Тренингларни мамлакатимизнинг барча худудларида ўтказамиз. Ўзбек ва рус тилида.