Сизнинг фаровонлигингиз калитлари

ОДАМЛАРНИ ТЎҒРИ ИНОНТИРИШ

Бошқаларни ёки энг муҳими, бошқа одамларни қандай инонтириш мумкинлигини ўйлаб кўр. Ва умуман, сенингча, бу фазилат ўз мақсад сари бораётган инсон учун муҳим деб ўйлайсанми? Ҳаётда биз кўпинча бошқа инсонларни ўзимиз томон кўндиришда қийин вазиятларга дуч келамиз. Ишда ва ҳаётда муваффақият қозониш учун сен сиёсий ўйинларга қараб йўналиш олишинг керак. Иш ҳақини оширишга эришиш, самолётда болани йиғламасликка кўндириш, чек бўлмаса ҳам товарни қайтариб олишига дўконни кўндириш - бу одамларни ишонтириш ва уларга таъсир кўрсатиш қобилиятини талаб қилади.
Ҳақиқий раҳбарлар бунинг қанчалик муҳимлигини тушунадилар ва нафақат профессионал тарзда ишлашни, балки самарали алоқаларни ҳам ўрнатишни биладилар. Ишонтириш қобилияти одамга бошқалардан кўра кўпроқ имконият ва афзалликларни беради. Агар сенда бундай туғма истеъдод бўлмаса, уни узоқ ва астойдил ўрганишинг керак бўлади. Бу муваффақиятга қозонишни сирларидан бири. 
Ишонтириш қачон керак бўлишини тушунишинг керак
Ҳақиқатан ҳам ишонтира оладиган, ўз иқтидорини тушунадиган одамлар уни эҳтиёткорлик билан ва онгли равишда ишлатишади. Улар кўп мулоқотларда суҳбатдошни нимадир қилишга ёки бирор нарсага рози бўлишга мажбур қилишнинг ҳожати йўқлигини тушунишади. Ўзини бошқалардан узоқлаштириб, тажовузкорлик билан босим қиладиган одамлардан  ҳимоя режимига ўтади. Оддий қилиб айтганда, ишонтирадиган одамлар қачон жангга кириш ёки қачон кирмаслик кераклигин тушунишади.
Одамларни тез-тез ишонтиришни истайсанми? Камроқ баҳслаш ва исботла.

 

Агар ходимлар малакасини ошириш мақсадида корхонангизда мазкур мавзуда  бизнес-тренинг ўтказишга қарор қилсангиз, биз билан боғланинг! Тренингларни мамлакатимизнинг барча худудларида ўтказамиз. Ўзбек ва рус тилида.