Сизнинг фаровонлигингиз калитлари

НОТИҚЛИК САНЪАТИ

Кўпинча, одамнинг ақлий қобилияти ГАПИРИШ қобилиятига кўра баҳоланади, чунки бунинг орқасида ФИКРЛАШ қобилияти бор! Омма олдида гапириш қобилияти - кам сонли одамларнинг қўлидан келадиган муҳим қобилиятдир. Орамиздан кўпчилик омма олдида нутқ сўзлашни билмайди. Биз нутқни нима ажойиб ёки муваффақиятсиз қилиш ҳақида ҳеч қандай тасаввурга эга эмасмиз. Мартаба пиллапоясидан кўтарилишга кўпинча аттестат ёки дипломида аъло баҳолар бўлганлар эмас, балки яхши ва чиройли гапиришга қодир бўлган инсонлар эришадилар. Бу аксиома - яхши гапиришни билсанг, сен ҳар доим юксакда бўласан.  
Сўзлаш қобилияти - энг қадрли туҳфа. Сўзлаш қобилияти - маълумотни нутқ орқали етказиш - инсонни ҳайвонлардан ажратиб турадиган асосий мезондир, бу энг қадрли туҳфа, у инсониятга ҳозир биз кўриб турган ҳамма нарсага эришишга ёрдам берди.
Омма олдида гапириш қобилияти - кам сонли одамларнинг қўлидан келадиган муҳим қобилиятдир. Орамиздан кўпчилик омма олдида нутқ сўзлашни билмайди. Биз нутқни нима ажойиб ёки муваффақиятсиз қилиш ҳақида ҳеч қандай тасаввурга эга эмасмиз. Энг катта ва, афсуски, кенг тарқалган нотўғри тушунча - бу энг яхши нутқлар импровизация асосида, яъни ҳеч қандай тайёргарликларсиз юз беришига ишонишдир. Аслида ўз-ўзидан пайдо бўлган каби таассуротни яратадиган ўша табиийлик ва осонлик, айнан пухта тайёргарлик натижасидир.
Турлича гапириш мумкин. Баъзиларни соатлаб тўхтатмасдан тинглашинг мумкин, бошқаларни эса охиригача эшитишнинг мутлақ иложи йўқ, бирданига дарҳол қулоқларини ёпиш ва узоқроққа қочиш учун жуда катта, тушунарсиз истак пайдо бўлади.
Чиройли гапириш қобилияти катта ва кичик аудиторияларда сенга ёрдам беради. Агар катта аудиториядаги омма олдида маъруза қилишни ўргансанг, у ҳолда  қобилиятингни касбий ва турмуш шароитида кичик гуруҳлар билан мулоқотларда ишлатиш қийинчилик туғдирмайди. Сен чиройли гапириш қобилияти атрофингдаги одамларга қандай таъсир қилишидан ҳайратланасан.
Омма олдида сўзлаш қўрқувини енгиб ўтиш керак. Статистикага кўра, омма олдидаги нутқдан қўрқиш ўлим қўрқувидан устун туради ва уни ҳамма ҳам енгиб ўтишга қодир эмас. Баъзилар, буни доимий амалиёт жараёнида енгиб ўтиш мумкин деб ҳисоблашса, бошқалари эса бу табиий ва ундан бутунлай халос бўлишнинг иложи йўқлигини таъкидлайдилар.

 

Агар ходимлар малакасини ошириш мақсадида корхонангизда мазкур мавзуда  бизнес-тренинг ўтказишга қарор қилсангиз, биз билан боғланинг! Тренингларни мамлакатимизнинг барча худудларида ўтказамиз. Ўзбек ва рус тилида.