Сизнинг фаровонлигингиз калитлари

МУЗОКАРАЛАРНИ ТЎҒРИ ОЛИБ БОРИШ

Бизнесда сен нимага муносиб бўлсанг, шуни эмас, балки нимани келишсанг, шунга эга бўласан, яъни эртанги кунинг 100% сен бугун ўтказадиган музокараларга боғлиқ.
Билимлар ва истеъдод – сени муваффақиятли инсонга айлантиришга ёрдам беради, лекин камлик қилади. Музокараларни тўғри юритишни ҳам билиш керак. Ҳаётимизда кўп нарса – маошдан тортиб то ҳисоблар тўловигача – музокараларга боғлиқ. Иш берувчи, мижозлар ва ҳамкорлар билан муваффақиятли суҳбатлашиш қобилияти сени бизнес корчалонига айлантиради. Демак, музокаралар ўтказиш санъатида комилликка интилиш тадбиркор ва ҳамма  учун ортиқчалик қилмайди, деб айтиш мумкин.
Музокараларни айниқса заиф позициядан бошлаётган бўлсанг, сен хоҳлаган нарсага эришишга ёрдам берадиган қоидалар ва кўплаб психологик ҳийлалар мавжуд. Агар санаб ўтилган қоидаларга амал қилсанг, музокараларинг муваффақиятли якунланади ва шунда эртанги кунинг – сен учун ҳам, атрофингдаги кишилар учун ҳам, - ёқимлироқ бўлади.
Нотўғри ўтказилган музокаралар автомат тарзда нохушликларга олиб келади. Бундай нохушликларга ғазаб, хафагарчилик, кўз ёши, қуллик, қашшоқлик киради. Шундай экан, ўзингни, сен ўтказган музокараларни мунтазам равишда ўрганиб бориш ва бу нохушликларга йўлиқмаслик учун яхшироқ бўлишга интилиш жуда муҳим.
Мен охирги 20 йил давомида ҳар куни музокаралар ҳақида бирор янги нарсани билиб оляпман,  айниқса –музокараларни ёмон ўтказсанг ўзингга зарар етказилишини. Яхши ўтказилган музокараларга қараганда, ёмон ўтказилган музокаралардан кўпроқ сабоқ оласан.
Музокаралар – мураккаб нарса. Бу одамларнинг кўпчилигида мавжуд бўлмаган инсон руҳияти, ишбилармонлиги ва ўзига бўлган ишончининг чалкаш бирикмасидир. Аммо музокараларнинг моҳияти аслида жуда оддий. Агар сен қуйидагиларни тушуна олсанг, бу тўлиқ бошқариладиган жараёндир: Нимани истайсан? Нимани қабул қилишга тайёрсан? ва Агар келишувга эришилмаса, нима қиласан?

Агар ходимлар малакасини ошириш мақсадида корхонангизда мазкур мавзуда  бизнес-тренинг ўтказишга қарор қилсангиз, биз билан боғланинг! Тренингларни мамлакатимизнинг барча худудларида ўтказамиз. Ўзбек ва рус тилида