Сизнинг фаровонлигингиз калитлари

МУЛОҚОТ КЎНИКМАЛАРИНИ ЯХШИЛАШ

Одамлар – ижтимоий мавжудотлардир, биз қандай бўлмасин ўзимизга ўхшаганлар билан мулоқот қилишимиз керак, умуман олганда эса, кўпчилик руҳшуносларнинг фикрича, мулоқот одамнинг бирламчи эҳтиёжларидан бири ҳисобланади.
Биз ҳар куни, мижозлар ёки етказиб берувчилар билан низоларни ҳал этишдан тортиб, то саёҳат учун ҳисобни камайтиришга ёки хизмат курсисидан юқорига кўтарилишга уринишларгача бўлган музокараларда қатнашамиз. Ғирромлик қилмасдан ва бошқа кишининг эҳтиёжларига беписандлик билан қарамасдан, ўзинг истаган нарсага эришиш учун кўплаб калитлар мавжуд.
Суҳбатни тўғри, мантиқан изчил ва ишонарли олиб бориш қобилияти ҳаётда ҳақиқатдан ҳам ўрганиш керак бўлган нарса ҳисобланади. Кейинчалик, у сенга кўп ҳолларда – нуфузли вакансия учун суҳбатдан тортиб, то сен муҳим роль ўйнайдиган жиддий конференцияни ўтказишгача бўлган ишларда  яхши хизмат қилиши мумкин. Бу кундалик маиший мулоқотда ҳам, ўзинг ҳақингда ақлли ва ёқимли одам сифатида таассурот қолдирган ҳолда, кўплаб муаммоларни ҳал этишга ёрдам беради.

Бизнесмен учун нима муҳимроқ — яхши мутахассис бўлишми ёки одамларнинг ишончини қозона олишни билишми?
Бу саволга жавоб ҳар хил, бироқ дунё, истеъдодли ижодкор қашшоқлик ва забунликда умр кечираётган, эпчил ношуд киши эса муваффақият ҳосилидан баҳра олаётган воқеаларга тўла. Шу боис баъзида ўз касб машғулотларингдан бироз чалғишни ва мулоқот қилиш кўникмаси устида ишлашга эътибор қаратишни унутма. Бу сенга асқотади.
Билишнинг ўзи етарли эмас, амалда қўллаш ҳам зарур.

Ўз мулоқот кўникмаларингни қандай яхшилашинг мумкин
Мулоқот қилиш энг оддий кўникма ҳисобланади, биз уни болалигимиздан ўзлаштиришни бошлаймиз. Мулоқот кўникмаси энг мураккаб қобилият ҳисобланади, биз уни бир умр ўрганамиз.
Нега баъзи одамлар ҳеч қандай муаммосиз саноқли дақиқаларда мутлақо бегона кишилар билан тил топишни ва уларнинг ишончини қозона олишни билади, бошқалар эса ҳатто ўз яқинлари билан ҳам келишишга қодир эмас?
Нега айрим, ҳатто ҳеч нимаси билан ўзига тортмайдиган кишини “жуда ёқимли инсон”дейишади, ақлли, тақволи ва спортчи бўлган бошқасидан эса қочишади?
Бу саволларнинг барчасига жавобимиз битта: бу одамлар турли мулоқот кўникмаларига эга.

 

Агар ходимлар малакасини ошириш мақсадида корхонангизда мазкур мавзуда  бизнес-тренинг ўтказишга қарор қилсангиз, биз билан боғланинг! Тренингларни мамлакатимизнинг барча худудларида ўтказамиз. Ўзбек ва рус тилида.