Сизнинг фаровонлигингиз калитлари

САМАРАЛИ БОШҚАРУВ СИРЛАРИ– Бошқарувдаги 17та одатий хатолар ва уларни бартараф этиш учун 22та ҳаётда исботланган содда усул

80% менежерларлар бошқарув маҳоратига эга эмас
Бу фикр компания ходимларининг ишга паст даражада жалб қилинганлиги билан тасдиқланади. Шунингдек, ёмон менежмент фирмага катта пулга тушади.
Сенинг бошқарув маҳоратинг ёки менежмент санъатитинг - сенинг ходимларинг учун энг яхши рағбат. Бошқариш маҳорати ходимларда раҳбарга нисбатан ҳурматни юзага келтиради. Ва шунда улар масъулиятни ўз зиммаларига олишади.
Ноаниқ ва суст бошқарув кишиларда ўзидан жавобгарликни олиб ташлаш истагини ҳосил қилади, командада курашиш ва қаршиликлар юзага келади.

“Яхши мутахассислар” муаммоси
Кўп бошлиқлар ўз соҳасида “яхши мутахассис” бўлгани сабабли раҳбар бўлиб қолишган. Улар ўзиниг тор соҳасини яхши тушунишади, лекин соҳани ва одамларни бошқариш кўникмаларига эга эмас. Бошлиқ бўлгандан кейин, улар “ходимларни бошқариш” каби “шубҳали” ишларни бажаришдан кўра, вақтларини ўзларига яхши таниш бўлган ишга ажратишни афзал кўради. Улар аввал ўз раҳбарларидан кўришган усулларни қайтаришади ёки ўзининг “шинам зонаси”да ўзи билан ўзи овора бўлади. Улар ходимлар оғир аҳволга тушиб қолгунга қадар, уларнинг ишига аралашмаслик тактикасини танлашади.
Шунда, муаммоларни оператив ҳал этиш – “ёнғинни ўчириш” ва аввалги ҳолатга қайтиш учун кўп ишларни бажариш керак бўлади. Бунда ҳақиқий бошқарув вазифаларини бажаришга вақт қолмайди.
Кейин, ҳамма нарса берк айлана бўйлаб, яна ва яна такрорланади. Бундай бошлиқлар раҳбарлик қилишдан қўрқишади. Улар “яхши мутахассис”, лекин яхши бошқарувчи эмас.

Биз қандай қилиб “яхши мутахассис”ни “зўр бошқарувчи”га айлантиришни биламиз ва Сизга шу муаммони бутунлай бартараф этишга ёрдам берамиз.

Агар ходимлар малакасини ошириш мақсадида корхонангизда мазкур мавзуда  бизнес-тренинг ўтказишга қарор қилсангиз, биз билан боғланинг! Тренингларни мамлакатимизнинг барча худудларида ўтказамиз. Ўзбек ва рус тилида.