Сизнинг фаровонлигингиз калитлари

Меҳнат унумдорлигини оширишнинг 16та амалий усуллари

Рақобат кучайиб бораётган шароитда ҳар қандай тадбиркор ишлаб чиқариш ҳажмини ва суръатини доимо ошириб бориши ва ўз маҳсулотларини сотишнинг янги йўлларини излаши зарур. Зарур иқтисодий кўрсаткичларга эришишда асосий манба -сифатни пасайтирмаган ҳолда меҳнат унумдорлигини ошириш. Бу тушунча ҳақида шу ерда гаплашамиз.
Меҳнат унумдорлигининг оширишда нима тушунилади?
Меҳнат унумдорлиги - ишчилар томонидан яратилган маҳсулот миқдори вақт бирлиги (соат, смена, ой, йил) билан ўлчаниши мумкин бўлган кўрсаткич.
Корхонада меҳнат унумдорлигини ошириш ишлаб чиқаришни ривожлантиришда муҳим рол ўйнайди, у қанчалик юқори бўлса, маҳсулот ишлаб чиқариш таннархи шунчалик паст бўлади. Меҳнат унумдорлигини ошириш орқали иш ҳақини анча тежаш ва ишлаб чиқариш фойдасини ошириш мумкин. Яъни, корхонада меҳнат унумдорлигини ошириш – энг долзарб масала!
Биз оддий ва тушунарли усуллар орқали корхонангизда меҳнат унумдорлигини оширишда ёрдам берамиз.