Сизнинг фаровонлигингиз калитлари

КPI - Самарадорликни ҳал қилувчи кўрсаткичлар (Key performance indicators)

Ходимлари 9-дан 18-га офисда ўтириши учун ҳақ тўлайдиган ташкилот ҳеч қачон муваффақиятли бўлмайди.

Кўп компанияларда қуйидаги муаммолар мавжуд:

Бутун компания, бўлимлар ва ҳар бир ходимнинг фаолиятини баҳолаш бўйича кўрсаткичлар тизими ишлаб чиқилмаган

Жамоада самарали ва самарасиз деб ҳисобланадиган нарсалар, яъни "Нима яхши ва нима ёмон” ҳақида тушунча ва келишув йўқ.

Фаолиятнинг бирлаштирувчи юксак мақсади ва мазмуни йўқ

Жамоада умумий, ҳаммани бирлаштирадиган мақсад йўқ, уларни фақат иш жойи бирлаштиради. Бизнес эгаси, бошқарувчилар ва ишчиларнинг мақсадлари ва манфаатлари қарама-қарши (айниқса молиявий). Эгаси кўпроқ фойда олиш мақсадида бошқарувчилар ва ишчилар кўпроқ ишлашини ва уларга камроқ иш ҳақи тўлашни, ходимлар эса  - камроқ ишлаб, кўпроқ олишни истайдилар.

Бўлимлар ва цехлар фаолиятида мувозанат йўқ

Баъзи бўлимлар ёки цехлар, турли сабабларга кўра, яхши ишлайди, бошқалари ёмонроқ. Лекин айрим қисмларнинг юқори натижаларга эришиш қобилияти ишлатилмайди, у талаб қилинмаган, баъзан эса, бутун корхона фаолиятига зарар ҳам келтириши мумкин.

Меҳнатга ҳақ тўлаш тизими - самарасиз ва адолатсиз

Учов томон тез-тез (кундалик!) иш ҳақи тизимининг адолатсизлиги ҳақида ўйлашади, аммо ҳақиқатан ҳам самарали ва энг муҳими, барча томонлар томонидан адолатли деб қабул қилинган тизим йўқ.
Натижада, бошқарувчилар ва ходимлар шунчаки 9 да келади, куннинг 8 соатини мақсадсиз ва натижасиз ўтказиб 18 да уйига кетишади. Ой, чорак ва йил ўтади, лекин корхонанинг ҳақиқий ривожланиши йўқ. Ҳеч қандай мақсадлар, устуворликлар, самарадорлик ва ўсиш йўқ. Ҳаёт давом этмоқда…

Нима сабабдан бу содир бўлади?
Ходимлар натижали ва самарали ишлашга ундамайдилар.
Текисчилик. Яхши ишни ёмонидан ажратиб, тегишли ҳақ тўлаш ва маънавий рағбатлантириш тизими йўқ. Маълум бир ходимнинг яхши иши жамоанинг умумлаштирувчи кўрсаткичлари ичида кўринмайди - бу "шифохона бўйича ўртача ҳарорат"га ўхшайди.
Энг яхши ходимлар кўпроқ тўлайдиган жойга, ва энг ёмони - қимматли маълумотлар билан бирга рақобатчиларга ўтиб кетишади.

Нима қилиш керак?

Сизга қуйидаги нарсалар керак:
Компаниянинг барча ходимларини бирлаштирувчи Глобал Мақсад - фаолиятнинг сабаби ва мақсади, йўл кўрсатувчи юлдуз, йўналишни кўрсатувчи белги, ҳаракат вектори;
Фаолиятдаги устуворликлар - мақсадларга тезроқ ва қулайроқ эришишга ёрдам беради;
Ушбу мақсадга эришишнинг стратегик режаси - кема маршрути;
Глобал Мақсадга ва бутун тизимнинг самарадорлигига қаратилган ушбу кўрсаткичларни мувозанатлаштирилган тизими, – атрофлича  ёндашувни таъминлайди;
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг адолатли тизими - барча иштирокчилар манфаатларининг мувозанатини таъминлаш (натижа учун ҳақ тўлаймиз);
Ва, албатта - KPI ёки
Самарадорликни асосий кўрсаткичлари - жамоа аъзолари томонидан амалга оширилган саъй-ҳаракатлар самарадорлигини баҳолаш, “кема” томонидан берилган йўналишга амал қилишининг тўғрилиги ҳамда “матросларни” маршрутга самарали амал қилишга ундаш тизими.

Қандай компанияларга KPI керак?

Асосий кўрсаткичлар тизими ёш фирмаларга ҳам, йирик компанияларга ҳам долзарбдир. Бу икки ҳолатда фақат вазифаларнинг белгиланган вақтидагина фарқ бўлади. Янги компаниялар учун стратегик мақсад ривожланиб бориши билан мунтазам равишда қайта кўрилиб чиқилиши лозим. Етук компаниялар учун эса, узоқ муддатларга режалаштириш мумкин.
KPI тизимининг асосий афзаллиги - компаниянинг самарадорлигини оширишдир. Самарадорлик ходимнинг маълум вақт мобайнида амалга оширган ҳаракатлари эмас, балки натижаси билан баҳоланади. Ҳаракатлар, албатта яхши-ку, лекин улар натижа бермаса, ишга ёндашувни ўзгартириш керак.

KPI жорий қилиниши Сизга нима беради?

- ташкилотнинг яқин ва узоқ муддатли мақсадларига эришиш учун аниқ схемаси яратилади;
- бизнесни муҳим соҳаларида самарадорлик, натижагорлик, унумдорлик ва ўсишни аниқ ўлчаш имконияти;
- ходимларнинг шахсий мақсадлари ва компаниянинг умумий мақсадлари интеграцияси - KPI тизими тўғри жорий этилса, барча ходимлар ўз вазифалари компаниянинг энг муҳим мақсадларига эришишига қандай таъсир кўрсатишини тушунадилар.
Шунингдек:
- ҳақ тўлашнинг адолатли тизими яратилади;
- ходимлар мотивациясини оширилади;
- яхши мутахассислар жалб қилинади ва сақлаб қолинилади;
- иш ҳақи фонди самарадорликни ошириш воситасига айланади.

Агар “NB consulting”га мурожаат қилсангиз биз шу масалаларни тез ҳал қилишга ёрдам берамиз.