Сизнинг фаровонлигингиз калитлари

Стратегик бошқарув ва режалаштириш

Бугунги кунда барча раҳбарлар олдида турган энг жиддий муаммолардан бири - бизнес самарадорлигини ошириш бўйича энг яхши усулларини мустақил ўрганиш ва махсус адабиётларни ўқиш учун вақт етишмаслигидир.
Сизга бизнесингиз самарадорлигини ошириш учун дарҳол ишлатилиши мумкин бўлган оддий воситалар тўплами керак. Бу воситалар - мен консултация давомида Сизга баҳам кўришим мумкин бўлган, тамойиллар ва усуллардир.
Эҳтимол, ушбу усуллар билан танишиш жараёнида Сиз фикрлаш тарзингизни бутунлай ўзгартирасиз ва Сизга компаниянгизни тўлиқ ўзгартириш ғояси келиб қолади.

Бугунги кунда стратегик режалаштириш, бизнес натижаларига эришиш учун бошқарувнинг барча маълум усулларидан энг самарали воситаси бўлиб қолмоқда. Чунки, уни қўллаш орқали, Сиз жорий воқеалар кетидан юришни - муаммоларни содир бўлишидан кейин ҳал этишни тўхтатасиз, ташаббусни қўлга киритиб, олдиндан ўйнашни бошлайсиз ҳамда муаммолар ва рақиблариздан бир қадам олдинда бўласиз.

Нотўғри тасаввурлар

Кўпинча, стратегик режалаштириш фақат йирик компаниялар учун зарур деган фикрни учратиш мумкин.
Биринчидан, ҳар қандай компания ўз фаолиятининг аниқ мақсади ва камида тахминий бизнес-режасига эга. Булар эса стратегик режалаштиришнинг элементларидир.
Иккинчидан, ҳатто энди ишни бошлаётган тадбиркорлар ҳам ўз соҳасидаги бозор салоҳиятини, рақобат муҳити ва бу бозорга кириш бўйича ўз қобилиятларини баҳолайдилар. Бошқача қилиб айтганда, улар стратегик таҳлил билан шуғулланадилар. Бу ҳам стратегик режалаштиришнинг таркибий қисмларидан биридир.
Бошқа сўзлар билан айтганда, кичик корхоналар ҳам аслида стратегик режалаштириш билан шуғулланишади, лекин, йирик корхоналарга нисбатан уларнинг режалари тизимли ва тўлиқ тарзда бўлмайди.
Лекин, йирик компанияларда ҳам кўп вақт ва куч билан ишлаб чиқилган стратегик ривожланиш режалари фақат режалар бўлиб қолади. Бунга турли ташқи ва ички омиллар сабаб бўлиши мумкин, энг кенг тарқалгани - режалаштириш методологиясида яхлитлик йўқлиги ҳамда стратегиялар, бизнесни ривожлантириш режалари ва бюджетлар ўртасидаги муносабатлар бузилиши ҳисобланади.

Стратегия – ва ноаниқ ва шубҳали нарса

Кўпчилик ишбилармонлар "стратегия" сўзидан қўрқишади. Улар бу ҳақиқий ҳаётга алоқаси бўлмаган илмий ва мавҳум назария деб ўйлашади.
"Ишни қилиш керак, ҳар хил ақлли сўзлар билан бизни қўрқитишни  ўрнига" - дейдилар. Лекин улар нотўғри йўналишда ҳаракат қилаётганларини ва ҳар кимдан кўра кўпроқ бу тушунарсиз ва шубҳали "стратегик режалаштириш"га муҳтож эканликларини тахмин қилмайдилар ва  ўйлашни хоҳламайдилар.
Стратегик мақсадлар ва уларга эришиш режаси бўлмаган компания келажакда жуда ноаниқ истиқболга эга ва содир бўлаётган воқеаларни кузатиб боришга маҳкум.

Анъанавий ва стратегик режалаштириш ўртасидаги фарқ

Анъанавий ва стратегик режалаштириш ўртасидаги асосий фарқ келажакни талқин қилишда.
Анъанавий режалаштириш тизими - келажакни ўтмишдаги қонуният ва ўсиш тенденциялари асосида режалаштириш мумкин, деб таъкидлайди. Бу усул экстраполяция дейилади. Экстраполяция - бу дунё ўзгармаслигига ва барқарор бўлишига ишонч.
Ушбу амалиётнинг одатдаги натижаси - ҳақиқий натижаларга мос келмайдиган оптимистик мақсадларни қўйиш. Улар, келажакда жаҳон молиявий инқирози, ҳукумат томонидан янги қонун қабул қилиниши, сиёсий вазиятнинг ўзгариши, долларнинг ўзгариши, коронавирус каби кутилмаган ҳодисалар юз бериши мумкинлигини назарда тутмайди (ва истамайди).
Натижада, улар бундай вазиятларга умуман тайёр эмас. Ҳатто бизнинг авлодимиз тажрибаси ҳам, катта ёки кичик, турли хил инқирозлар тез-тез содир бўлишини кўрсатади.
Стратегик режалаштириш тизимида келажак ўтмишдан яхшироқ бўлиши шарт деган тахмин йўқ ва келажакни экстраполяция йўли билан ўрганиш мумкин деб ҳисобланмайди.
Шунинг учун, биринчи қадам сифатида компаниянинг истиқболларини таҳлил қилиш амалга оширилади, унинг вазифаси ушбу тенденцияларни, хавф-хатарларни, имкониятларни, шунингдек, мавжуд тенденцияларни ўзгартирадиган айрим "фавқулодда вазиятларни" аниқлашдир.
Ривожланиш режаларини тузишнинг асосий тамойилини ўзи ўзгармоқда - ўтмишдан келажакка эмас, келажакдан бугунги кун томон юриш. Ёки бошқача қилиб айтганда, анъанавий режалаштириш - чапдан ўнгга режалаштириш, стратегик режалаштириш эса  - ўнгдан чапга, арабча ёзиш усули каби. Мақсадни белгилаймиз ва барча мумкин бўлган хавфларни, тўсиқларни ва уларни бартараф этиш учун ҳақиқий қобилиятимизни ҳисобга олган ҳолда маршрутни ишлаб чиқамиз.
Агар анъанавий режалаштиришда асосий сўз – “БАЖАРИШ” бўлса, стратегик режалаштиришда – “ЭРИШИШ”.

Келинг, аниқлик киритамиз... Сизга нима учун стратегия керак ва усиз бизнесни муваффақиятли юритиш мумкинми?

Ғалати савол, дейишингиз мумкин…
Бироқ, мен ҳатто бир йилдан кейин ўз компанияси ривожланишини тасаввур қилолмаган тадбиркорлар ва кичик бизнес раҳбарларига кўп дуч келганман.
Кўпчилик, стратегик режалаштириш зарурлиги муҳокамаси бошланганида, бунда маъно кўрмаслигини, чунки ҳаёт жуда тез ўзгариб бормоқда ва бозорда фақат яхши таниш-билиш билан буюртма олиш мумкин – шунинг учун режалаштиришнинг нима кераги бор, бари бир ҳамма нарса тескари равишда бориши мумкинлигини таъкидлайди.

Агар стратегик режалаштириш йўқ бўлса, нима содир бўлишини кўриб чиқайлик.

Бу ҳолатни қуйидаги билан қиёслаш мумкин: агар уруш ҳеч қандай стратегик режалаштиришсиз олиб борилса, нима бўлади?
Айрим қўшинлар аҳамиятсиз жойларда мақсадсиз жанглар олиб борган бир вақтда, асосий қўшинлар ён томони очиқ қолиши ва муҳим йўналишларда ёрдам олмай қолиши мумкин. Ўқ-дорилар таъминоти умуман бошқа томонга йўналтирилан бўлиши мумкин.  Натижада, қарама-қарши буйруқлар, транспорт тирбандликлари, қўшинларни кўчирилишидаги қийинчиликлар, ресурсларни йўқотиш, ва охир-оқибатда - ютқизилган уруш.
Режа бўлмаса мувофиқлаштириш ҳам йўқ ва бу бетартибликка, чалкашликка ҳамда фалокатга олиб келади. Бундай ташкилотлар, аслида, кам эмас. Бу бетартиб ва хаотик ҳаракат қиладиган одамлар ташкилотидир. Албатта, бундай ташкилот тез ва кескин ютуққа эришмайди. У умуман кам нарсага эришади. У шунчаки мавжуд. Аммо тез ва тизимли ўсиш ҳақида гапирадиган бўлсак, бундай ишларни стратегик режалаштиришсиз амалга ошириб бўлмайди.
Қисқа қилиб айтганда, стратегик режа рақобатчиларга кучли зарба бериш ёки бошқа исталган натижага эришиш учун ташкилотнинг ҳаракатлари ва ресурсларини жамлайди ва мувофиқлаштиради.

Бизга мурожаат қилиб, барча қоида ва усуллар асосида ишлаб чиқилган бизнесингизни ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш бўйича стратегик режани олишингиз мумкин. Сизнинг компаниянгизни дунёдаги энг яхши компанияга айлантириш бўйича стратегик режани Сиз билан бирга ишлаб чиқамиз!
Агар кўп йиллардан кейин, кимдир Сиздан: "Айтинг-чи, Сизни бундай ажойиб натижаларга олиб келган ҳаётингиздаги энг асосий қарорингиз қандай бўлган?" - деб сўраса. Менинг ишончим комилки, Сиз: "Кунлардан бирида мен “NB consulting”га  ёрдам сўраб мурожаат қилгандим” - деб жавоб берасиз.

Эслаб қолинг: Қелажакни башорат қилиш имкони йўқ - уни фақат яратиш мумкин.

    Стратегик режалаштириш ҳақида кўпроқ билишни истасангиз:
Батафсил