Сизнинг фаровонлигингиз калитлари

Компания фаолиятини тизимли таҳлил қилиш

Корхона ўз фаолияти самарадорлигини ошириш орқали рақобатда муваффақиятли бўлиши мумкин. Бунинг учун корхонани тўғри бошқариш талаб этилади. Бошқарувининг энг муҳим элементи эса - ташкилотнинг хўжалик фаолиятини таҳлилидир.
Хўжалик фаолиятини таҳлилида компаниянинг асосий фаолияти натижалари ўрганилади ва баҳоланади, умумий ривожланиш тенденциялари ҳамда асосий муаммолар сабаблари ва фойдаланилмаган захиралар аниқланади. Таҳлил асосида корхона самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.
Таҳлил натижалари асосида онгли бошқарув қарорларини қабул қилиш ва корхонани ривожлантиришнинг стратегик режасини ишлаб чиқиш мумкин бўлади.

Агар Сиз бизнесингизни ташҳисдан ўтказиб ҳақиқий (нафақат молиявий) ҳолатини билмоқчи бўлсангиз, биз 7 асосий ва 48 муҳим кўрсаткичларини тўлиқ таҳлил қиламиз ва корхонангизнинг самарадорлигини ошириш бўйича таклифларимизни тақдим этамиз.