Сизнинг фаровонлигингиз калитлари

Нега Ҳозир ва Шу Ерда яшашни ўрганишимиз керак?

“Ҳозир”га қараганда яхшироқ вақт йўқ 
Сенинг ҳаётинг туғилиш ва ўлим ўртасидаги ҳодисагина эмас. У сенинг ҳар бир нафас олишинг ва чиқаришинг ўртасида жойлашган.  Ҳозирги вақт - айнан шу ерда ва шу вақтда жойлашган - бу сенда мавжуд ягона ҳаётдир. Ўтмиш йўқ, зеро ҳар бир навбатдаги лаҳза билан ҳозирги вақт келади. Келажак йўқ, чунки у ҳали кириб келмаган. Ўтмишга боғланиб қолиш тушкунликка, келажак ҳақида қайғуриш эса хавотирга олиб келади. Ҳозирги кун билан яшар экансан, сен Аслсан. 
Барча қайғуришлар ва келажакка режалар, ўтмишда содир бўлган воқеаларни қайта ва қайта эслаш -  буларнинг барчаси бизнинг миямизда ҳолос, улар бизни айнан ҳозир тўлиқ ҳаёт кечиришдан чалғитади. 

Биз ўтмишга - ўз ота-онамизга, ва олдинга - фарзандларимизга, биз ҳеч қачон кўрмайдиган, аммо у ҳақида ғамҳўрлик қилишимиз келадиган келажакка интиламиз.

Ўтмишингда қолиб кетма 
Кўп инсонлар ўз ўтмиши мевасига айланиб қолади - афсус, қайғу ва турли “агарда”лар жамланмасида қолиб кетади. Ҳа, ўтмишдаги хато орқали биз кўп нарсани ўрганамиз, аммо уни ўзгартириб ёки қайта бошдан ўтказиб бўлмайди. Бугун билан яша - бу  келажакка етиб боришнинг ягона йўли. 

Келажак ҳақидаги ҳаёллар билан яшама 
Айримлар бахтни якуний бекат деб ҳисоблайди, аммо аслида эса фақатгина унга олиб борадиган Йўлнинг ўзи ҳаётнинг тўлиқлиги ҳиссини беради. Содир бўлаётган барча ҳодисаларни саргузашт сифатида қабул қил. Агарда шундай қилмасанг, сен ўзининг гўзал “эртага”ни кутаётган бахтсизлигингча қоласан. Аҳир ҳаёт туганмас “бугун”лардан иборат шундай эмасми? 

Ушбу лаҳза - сенда бор ягона нарса 
Шундай экан, шу вақтда, ҳозир ва шу ерда яша.  Ўтмиш ва келажак ҳақидаги фикрларни йиғиштириб қўйда, ҳозир нима билан шуғулланаётганинг ҳақида ўйла. Ўтмишдаги хатолардан хулоса чиқариб ёқимли хотиралардан завқ ол, лекин уларга ёпишиб олма ва сени таъқиб қилишларига йўл қўйма. Келажак ҳақида орзу қил, аммо мутаассибликка берилма ва мубтало бўлма.  Шу вақтни сев.
Ақлий ва жисмоний соғломлик сири - ўтмиш ҳақида қаттиқ қайғурмаслик, келажак ҳақида хавотирга тушмаслик, бироқ бугунни ақл билан ва чин дилдан яшаб ўтказишдадир. 

Бугун -  унга қадар бўлиб ўтган “бугун”ларнинг натижаси 
Яшхи яшаб ўтилган бугун табиий равишда ажойиб келажакни юзага келтиради. Бугун озгина пул сақлаб қўйсанг, эртага кўпроқ бўлади. Бугун 500 калория кам овқат есанг, эртага озиш имкониятига эга бўласан. Бугун қилаётган ишинг сенинг келажагингга таъсир қилади. 

Айни ҳозирги лаҳзада бўл. Диққат эътиборингни унга қарат. Эртага нима бўлиши керак бўлса, бўлади.  

Ўтмишда қолиб кетма, келажак ҳақида орзу қилма, ўз ақлингни ҳозирги лаҳзага йўналтир. 

Мустаҳкам соғлиқ сири  - бугунги тўлиқ ҳаёт.

Дарахт экиш учун энг яхши вақт йигирма йил олдин эди. Кейинги энг яхши вақт - бугун. 

Бирор иш билан шуғуллансанг уни ҳозир қил, кейин уни ҳеч қачон қила олмайсан. 

Сен ўтмишни ўзгартира олмайсан, лекин келажак ҳақида ҳавотирга тушиб бугунингни йўққа чиқаришинг мумкин. 

Ҳаётингни эртага қолдирма 
Дўстим хотинининг жовонидан ипак қоғозли ўрамни олди. Бу шунчаки оддий ўрам эмас эди, унга аёллар ички кийими ўралган эди. Ў ўрамни ташлаб юборди ва ипак ҳамда тўр нақшларга эътибор қаратди.
- Мен буни аёлимга биз Нью-Йоркда биринчи марта бўлган вақтимизда сотиб олган эдим. 8 ёки 9 йил олдин. У совғамни ўзига ҳос воқеа учун сақлаб қўйишни истаган эди. Ва ҳозир, фикримча, ўша вақт келди.   
У ётоққа яқинлашди ва дафн бюросидан олинган бошқа буюмларга қўшиб қўйди. Унинг хотини ҳаётдан кўз юмган эди. Менга қайрилиб, дўстим шундай деди:  
- Ҳеч нарсани ўзига ҳос воқеа учун сақлаб қўйма, биз яшаётган ҳар бир кун ўзига ҳос воқеадир.  
Мен ҳали-ҳануз унинг сўзлари ҳақида ўйлайман.... улар менинг ҳаётимни ўзгартириб юборди. Бугун мен кўпроқ мутолаа қиламан ва камроқ тартиб ўрнатаман. 
Мен верандада ўтириб боғдаги бегона ўтларга қарамасдан атроф гўзаллигидан роҳатланаман. Вақтимни кўпроқ ишда эмас, балки оилам ва дўстларим билан ўтказаман. Мен ҳаёт - қадрлашимиз керак бўлган тажриба тўплами эканини англаб етдим...
Ҳозирда мен ҳеч нарса сақламайман: мен ҳар куни ўзимнинг хрустал қадаҳларимдан фойдаланаман. Керак бўлса, супермаркетга бориш учун ўзимнинг янги пиджакимни кияман.    
Севимли атирларимдан фақатгина байрамларда эмас, ўзим истаган вақтда фойдаланаман. “Бир куни”, “кунларнинг бирида” каби сўз бирикмаларини луғатимдан чиқариб ташлаганман. Лойиқ бўлган нарсаларни бугун ва ҳозир кўришни, эшитишни ва қилишни истайман.  
Дўстимнинг аёли агарда эртага бўлмаслигини билса нима қилар эди... мен бундан бехабарман (“эртага” осон қабул қилинади). Ўйлашимча, у оиласи ва дўстларига қўнғироқ қилган бўлар эди. Балки у кечирим сўраш ва ярашиб олиш учун эски дўстларига қўнғироқ қилган бўлармиди. Менга у хитой ресторанига (унинг севимли ошхонасига) борган бўлар эди деган фикр жуда ёқади. Бу кичик охирига етказилмаган ишлар агарда ҳаётим оз қолганини билганимда менга тинчлик бермаган бўлар эди. Шундай кунларнинг бирида кўришишим керак бўлган дўстларимдан бирини кўрмасам, ёзгим келган хатларни ёзмасам, яқинларимга мен уларни қанчалик яхши кўришимни айтмасам жаҳлим чиққан бўлар эди. Ҳозир мен имкониятни қўлдан бой бермайман, ҳаётимизга қувонч ва табассум олиб келиши мумкин бўлган ҳеч нарсани сақлаб қўймайман. Ўзимга-ўзим ҳар бир кун, ҳар бир лаҳза каби ўзига хос эканлигини такрорлайман.  

 

 “Шу ер” дан бошқа яхши жой йўқ  
“Бошқа жой” “шу ер”га қараганда яхшироқ эмас. Сенинг “бошқа жой”инг “шу ер”ингга айланса, сен яна янги “шу ер”ингга қараганда яхшироқ “бошқа жой”га эга бўласан.  
Бахтни ўзга мамлакатлардан излама. Яхшиси ўзингникини шароитини такомиллаштир. Яшаш жойини ўзгартириш сени бахтлироқ қилади деб ўйлама.  Ахир сен янги жойга ҳам ўзингни олиб борасан. Ҳозирги ҳолатингга олиб келган барча одатларинг билан бирга. Қаерга интилма, сен ўтган тажрибанг аравасини тортиб борасан. Айб жойда эмас, ўзингда. Бахт ичкарида яширин, ташқарида эмас.

Жаннат ва дўзах ҳақида масал
Тўрт нафар инсон бир кечанинг ўзида ҳаётдан кўз юмибди. Уларинг исмлари Джим, Рон, Майк ва Дэйв. Тез орада улар асфалтланган кенг йўлдан кетаётганини англаб етишди, улар бу йўл бўйлаб у иккига ажралгунига қадар юришди. Уларнинг олдидан икки йўл чиқди: чапга ва ўнгга.  Улар ўйга толиб тўхтаб қолишди, шунда уларнинг олдидан оқ кийим кийган инсон чиқиб келди.  
- Ҳуш келибсиз, дўстлар, - деди у. - Сизнинг олдингизда янги уйингизгача бўлган йўл турибди. Йўлларнинг бири ақлбовар қилмас гўзаллик  ҳукмрон Жаннатга, бошқа бир йўл эса даҳшат, умидсизлик ва чорасизлик макони Дўзахга олиб боради. Аммо, қайси йўл қаерга олиб боришини билишингиз мумкин эмас. Сиз исталган йўлдан кетишингиз мукин, лекин шуни ёдда тутингки, Жаннат ёки Дўзах дарвозасига бормасдан аввал ортга қайтишингиз мумкин. Агарда Дўзахга тушиб қолсангиз - у ерда қоласиз, лекин қўрқманг, барибир ҳар бирингиз қилган ишларингизга лойиғини оласиз.  
Оқ кийимли одам йўқолиб қолди. Йўловчилар бундай шартдан ҳайратда қолишди: Жаннат ёки Дўзахга йўл таваккал қилиб танланиши қаерда ёзилган. Бу ерда бир гап бор. Лекин нима ҳам қилишарди. Улар ким биринчи бўлиб йўлга отланишини аниқлаш учун қуръа ташлашибди.  
Джим исмли шахс куръани танлабди ва ўйлаб ўтирмасдан ўнгга қараб кетибди, чунки у учун ўнг сўзини ишлатганда ҳаёлига доим тўғри деган сўз келар экан.  У йўлда шаҳдам қадам ташлаб давом этибди, аммо кейин тўхтабди, чунки узоқдан эшитилаётган ёввойи ҳайвонлар овози уни қўрқитибди, булутлар ҳам бир жойга тўпланиб қолибди. Джим қаттиқ қўрққанидан нотўғри йўл танладим деб ўйлабди ва ортга чекинибди. У йўл иккига ажралган жойга қайтиб келибди ва қолган учта йўловчига кўрганларини айтиб бериб, уларни ҳам қаттиқ қурқитиб қўйибди ва чап томонга қараб йўлга чиқибди.  Ҳаракатлангани сари у янада қўрқинчли ва даҳшатли белгиларга дуч келибди, ва охир- оқибат буткул қўрқиб яна йўл иккига ажралган жойга қайтиб келибди.
Барча тўртта йўловчи қаттиқ қўрқиб қолишибди - ҳеч қайси йўл Жаннатга олиб бормас экан. 
Шунда Рон исмли шахс айтибди:
- Бўлди, мен ўнг йўлдан юраман, нима бўлса бўлсин, ортга қайтиб келмайман. 
У қатъий бир қарорга келиб, ўнг йўлдан юра бошлабди, ва ёввойи ҳайвонларнинг қўрқинчли ҳайқириғи, бўронли булутлар ва оёқ остида қимирлаётган ерга эътибор бермасдан юришда давом этибти. Бир вақт осмон ёришиб, йўловчи олдидан бениҳоя гўзал, тинчлик ва хотиржамликка бурканган ҳудуд чиқибди. У бу ер Жаннат бўлса керак деб ўйлаган ҳолда, ўша ерда қолибди. 
Рон қайтмаганини кўрган Дейв исмли йўловчи ҳам бир қарорга келибди. У Роннинг тақдиридан бехабар эди. Балки, уни йўлда ёввойи ҳайвонлар еб қўйгандир. Шундай қилиб, Дейв чап йўлни танлабти. Албатта, у чап йўл тўғри эканлигига ишончи комил эмас эди ва шундай ўйлади: “Йўлни охирида нима бўлишидан қатъий назар, мен уни қабул қиламан ва мослашишга ҳаракат қиламан.”   
Дэйв қўрқинчли белгиларга- ёввойи ҳайвонларнинг ҳайқириғи, бўронли булутлар ва момақалдироқли чақмоқларга қарамасдан олдинга ҳаракатланибти. Ва ниҳоят у ер устида “Дўзах” деб номланган белги турган жойга етиб келибди. Шунда унинг орқасидаги йўл йўқолиб қолибди, унда ортга қайтишга имкон қолмабди.
Дейвнинг олдида шавқатсиз, кўримсиз, қоронғу ва совуқ, ҳаёт учун умуман мослашмаган водий ястаниб ётар эди.  У ерда инсонлар кичик, ҳеч қандай шароити йўқ чайлаларда яшар эди, ва ҳар доим ҳайвонлар ўлжасига айланиб қолишдан, безорилар гуруҳлари ҳужумига учрашдан ёки ботқоққа ботиб қолишдан қўрқиб яшар экан. Дэйв маҳаллий одамлардан шуни билдики, бу ерларни шайтоннинг ўзи ланъатлаган.
Дэйв ҳолатни ўйлаб кўрди: “Мен ўзимга ваъда берганман, қаерга келмай танлаган йўлимдан чекинмайман. Мен мослашишга ҳаракат қиламан. Мен маҳаллий одамларнинг қўрқинчли ҳикояларини ва чорасизлик тўғрисидаги нолинишларини эшитишдан, шунингдек, бу ер шайтон томонидан ланъатланганига ишонишдан  бош тортаман. Менинг ичимда - тинчлик ва хотиржамлик, менинг виждоним тинч, нега энди менинг атрофимда дўзах бўлиши керак?” 
Ушбу ўй-ҳаёллар Дейвга ишонч бахш этибди. У маҳаллий одамлар олдига чиқиб, уларни қўрқувдан қалтирашни бас қилишга ва яшаш шароитларини ўзгартиришга ҳаракат қилишга чақирибди. Бир неча киши уни сўзларини эшитиб, унга эргашибти, қолганлар эса аҳвол ҳозиргиданда ёмон бўлиши мумкин деб қўрқишни давом этибди. Бир неча издошлари билан Дэйв ботқоқни қуритибди, янги ёруғ уйлар қуришни бошлабди, боғлар яратибди, безориларга қаршилик кўрсатиб, ёввойи ҳайвонларни қўлга ўргатибди. Шубҳаланганлар содир бўлган мўжизавий ўзгаришларни кўриб, унга қўшилибди.
Бир қанча вақтдан сўнг шаҳар кенгайиб, гуллаб-яшнабди, атрофда ҳамма нарса гўзаллик ва хотиржамлик билан нафас ола бошлабди. Шунда Дейв дарвоза яқинига бориб “Дўзах” ёзувли тахтани “Жаннат” ёзувига ўзгартириб қўйибди. 
Бу ишни амалга ошириш биланоқ, унинг олдидан янги иккига ажралган йўл чиқибди ва оқ кийимли одам ундан сўрабди:
- Сен нима қилишинг кераклигини биласанми? 
-Хмм… фикримча, мен яна йўллардан бирини танлашим керак. 
- Тўппа-тўғри, - дебди оқ кийимли одам.
- Аммо танлашимдан олдин, бошқа йўловчиларга нима бўлгани ҳақида гапириб бермайсанми?  
Оқ кийимли одам жавоб қайтарибди:
-Рон бирданига Жаннатга тушиб қолди, у сен яратган жойга кўп жиҳатдан ўхшайди. Бироқ, Рон у ернинг яратилишида иштирок этмаганидан ва унинг ривожланишига ҳеч қандай ҳисса қўшмаганидан афсусда. У ниманидир ўзи қилишни истайди. Унинг хоҳиши етарлича қатъий бўлиши билан унга янги йўлни танлаш имконияти тақдим этилади, эҳтимол унга ҳам сен қилганинг каби  Дўзахни Жаннатга айлантириш имконияти берилса керак.
Джим ва Майкка келсак, улар ҳақиқий дўзахда, чунки қўрқув уларни фалаж қилиб қўйган ва улар ҳануз йўл иккига ажралган жойда.  
- Мени олдинда нима кутмоқда? - дея савол берди Дейв. 
- Ноаниқлик, - дея жавоб қайтарибди оқ кийимли одам.
Бу жавобдан Дейв бир вақтнинг ўзида ҳам қўрқди, ҳам ҳурсанд бўлди. У бошини қимирлатиб ўнгга элтувчи йўл томон шахдам қадамлар билан юриб кетди. 

 

Йўлнинг ўзи - Бахт  
Бахтга элтувчи йўлнинг ўзи йўқ. Бахт бу - Йўл. 
“Биринчи январдан мен югуришни бошлайман ва машғулотлар залига бораман, озгина пул ишлаб топсам, ўғлимни уйлантираман, кейин нафақага чиқаман, саёҳат қиламан, ана ўшанда бахтли ҳаёт кечира бошлайман, ҳозир эса шахсий бахт ҳақида ўйлаш вақти эмас.” Таниш ҳолат, шундай эмасми? Ҳаёт ҳақиқати шундан иборатки, бахт учун идеал шарт-шароит ҳеч қачон келмайди. Бу шунчаки психологик қопқон, ўз-ўзини алдаш. 
Оддий инсон мактаб давридан оз вақт ўтсин ҳаммаси зўр бўлади деб умид қилади. Мактабни битириб, университетга ўқишга кираман - ҳаёт бўлади дейди. Университетга ўқишга киради - янада кўпроқ ўқийди, мажбурият кўпроқ, ўзинг истамаган иш билан шуғулланиш унданда кўп. Кейин, ўқишни тугатсам, ишга жойлашаман - у ерда ҳақиқий ҳаёт бошланади, пул бўлади! Бу ҳам амалга ошганда умидлар яна ўзини оқламайди. Энди кун бўйи ишлаш керак, пул “кам тўлашади”, эрта туриб оилани таъминлаш керак ва ҳ.к. Кейин янги умид уйғонади - яхшилаб ишлайман, бошлиқ бўламан ва эркинроқ бўламан. 40 ёшга келиб бошлиққа айланади, энди 8 соат ўрнига 12 соат ишлайди... Сўнгра нафақа, шахсий томорқа умиди.. Ва тамом. Ҳаёт сен ўйлаганингдек ўтмади.  
“Мана оз фурсат қолди” ҳаммаси яхши бўлади - жуда ҳам ҳийлакор тушунча. Оз фурсатдан сўнг ҳаммаси ўз-ўзидан ўзгаради ва “яхши яшай бошлайман” деб ўйлама. Йўқ, ҳаммаси ўз-ўзидан изга тушмайди ва ўзгармайди.  Ҳаёт бугунги ишни эртага қолдиришларини ёқтирмайди. 
Институтни тугатишингни, фарзандлар дунёга келишини кутма. Ишлашни бошлаганингда, нафақага чиққанингда, уйланганингда, ажрашганингда... Кутишни бас қил. Жума кунини, яшканба тонгини, янги автомашина, уй сотиб олишингни кутма. Баҳор, ёз, куз, қиш келишини кутма. Бахт лаҳзалари - бебаҳо, улар саёҳатнинг сўнгги бекати эмас, балки саёҳатнинг ўзидир. Йўл қўйишинг мукин бўлган энг катта хато - бутун умр ёнингдан ҳаёт чопиб ўтиб кетаётганини англамасдан мақсад ортидан қувиш. 
Агарда биз бир йил олдин бошлаганимизда, бугун бизда натижа бўлар эди. Агарда биз ҳозир бошласак, бир ойдан сўнг биринчи хулосаларни чиқарамиз. Агарда биз эртага бошласак, ўша “эртага” ҳаётимиз оҳирига қадар чўзилиши мукин.  
Кўпгина инсонлар “кейин” назарияси асосида яшайди. Уларнинг режалари улкан. Улар буюк ишларни амалга оширишга чоғланган... фақат, болалари катта бўлса, улар институтни тамомласа, иш жойларини алмаштирса, янги автомашина сотиб олгандан кейин ва б.қ. Мазкур “кейин” ҳеч қачон келмайди, аммо улар бир куни ўзлари истаган нарсага эришишларига ишонадилар. 
Тушун, ҳаётингнинг чалкаш йўлларининг “Бахт” номли  сўнгги бекати йўқ. Унда “Бахт” номли параллел дунёга кириш портали ҳам йўқ.  Бахт бу Йўлнинг ўзи.
Худо ҳеч қачон осмондан ерга тушиб “Шу дақиқадан эътиборан сенга бахтли бўлишга рухсат бераман!” демайди.  Шунинг учун ҳам бугун бахтли бўлишга ҳаракат қил, ахир ҳеч ким сенинг йўлинг узунлигини қанча эканлигини билмайди. Тезроқ ўз Йўлингни танла ва у бўйлаб охиригача бор. Йўл давомида содир бўладиган яхши ва ёмон ҳодисалар сенга бахтга эришишингга ёрдам беради.   

Англанганлик
Бу “Шу ерда ва Ҳозир” ҳолатидир. Бахтли ва омадли инсон бўлишнинг энг муҳим омили. Сен булутларда сузмайсан, иллюзия ясамайсан, одамлар ва воқеликни ўзинг кўришни хоҳлаганингдек эмас, борича қабул қиласан. Бу сени ранжитмайди, чунки ёлғон қандай бўлмасин ҳам, хақиқат ундан доим яхши эканлигини тушунмоқдасан.
Ҳамма нарса билан муросада бўлиш - “шу ерда” ва “ҳозир” содир бўлаётган барча нарса ва ҳодисаларни тўлиқ қабул қилиш ҳолатида бўлиш декмакдир.  Ҳаёт оқими бўйлаб сузишга ҳаракат қил. Ёпиқ деворга бошини ураётган аҳмоқ бўлма. 

Сен нимага бу дунёга келганингни тушун. Ўз вазифангни, миссиянгни англа  
Бу сенинг ҳаётинг ва ишингга маъно баҳш этади. Уларни англаш мақсадларингни сен ўйлаганингдан ҳам кўра тезроқ амалга оширишга ёрдам берувчи инсонлар, манбалар ва имкониятларни жалб қилади. Ҳозироқ ҳаётинг мақсадини аниқла. Ва яқин келажакда сен эҳтирос ва бахтга тўла ҳаётда яшай бошлайсан. Сен ҳозир ва шу ерда мавжуд бўласан, ҳаётингдаги энг катта мақсадингни билган ҳолда, кераксиз фикрларга берилмайсан ва ўз миянгни ковламайсан.
Олға қадам ташла ва буни ўзинга ишонч билан амалга ошир!