Сизнинг фаровонлигингиз калитлари

Сизга консультант нима учун керак?

Ҳар қандай фаолият кўрсатаётган бизнес  – тирик организмдир. У ҳар қандай организм каби туғилиш, ривожланиш, шаклланиш ва етилиш босқичларидан ўтади. Ушбу босқичларнинг ҳар қандайида муваффақиятсизликлар ва хатолар бўлиши мумкин - уларни касалликлар деб атайлик.
Касалликлар қисқа муддатли ва узоқ муддатли, хавфли ва унча ҳам эмас бўлиши мумкин. Айрим тадбиркорлар ўз бизнесида “ўзини ўзи даволаш” ёки “анъанавий тиббиёт”дан фойдаланади. Баъзан, бундай даволашлар симптомларни вақтинча бартараф этади, лекин касалликни ўзини бутунлай даволамайди. Бундай усуллар самарасиз.
Касбий терапия – бошқа масала. Консалтер – бизнесни барча қоидаларга мувофиқ даволайдиган малакали шифокор. Биринчидан, у лаборатория синовлари ва диагностика тестларини ўтказади, сўнг касалликни аниқлайди ва фақат кейин даволаш курсини белгилайди.
Мутахассислар томонидан қўлланиладиган усуллар – илмий ва амалиётда синалган. Маслаҳатчилар бизнесни даволаш билан бир қаторда, муаммоларни олдини олиш мақсадида уларнинг профилактикаси билан ҳам шуғулланади.
Профессионал маслаҳатчи бир неча кун ичида ва минимал сарф билан компания раҳбари ва унинг энг яқин ёрдамчилари бир неча ой давомида курашаётган муаммони ҳал қила олади. Ва бу - маслаҳатчи жуда ҳам ақлли бўлганлиги эмас, балки вазиятга бошқа бурчакдан қарагани ва у амалиётида шунга ўхшаш муаммога дуч келгани сабаблидир.
Шунингдек, баъзан бизнес эгасига бирданига барча муаммоларни ҳал қиладиган жозибадор ғоя келиб қолади, лекин у ғоя ҳали-бери ноаниқлиги ёки жуда мураккаб бўлгани сабабли, буни амалга ошириш учун маслаҳатчининг ёрдами керак бўлади.
Ёки шундай бўладики, корхона ривожланган сари анча катта бўлиб қолади ва энди уни аввалгидек бошқариш мумкин эмаслиги ва уни бошқаришда бирор нарсани ёки ҳаммасини ўзгартириш кераклиги аниқланади. Бу ерда ҳам Сизга маслаҳатчи ёрдамга келиши мумкин.
Ҳатто энг муваффақиятли тадбиркорга ҳам баъзан ташқаридан ҳушёр нигоҳ керак -бу ўз вақтида камчиликларни бартараф этишга ва бизнесни янада ривожланишига ёрдам беради.
Саводли маслаҳатчилар қиммат туради, лекин улар, деярли ҳар доим, тўловни оқлайди – фойда ошади, ишлаб чиқариш жараёни тезлашади ва иш осон ҳамда янада қизиқарли бўлади. Маслаҳатчига тўлов - оддий тўлов эмас, балки корхонанинг келажагига энг зарур инвестициядир.

Маслаҳатчи нима қилади?

  • мижозлар муаммоларини таҳлил қилади, барча мавжуд вариантларни рўйхатини яратади, бу вариантларни содда ва ҳазм қилса бўладиган шаклда тақдим этади ва кейин мижозлар ўз бизнесини қайта кўриб чиқишида ва тўғри маршрут танлашида ёрдам беради;

-компаниянинг рақобатбардошлигини оширадиган стратегик ташаббусларни ишлаб чиқишда ёрдам беради;
-"объективлик" деб номланган ҳаётий зарур компонентни киритади. Унда, баъзан компания ходимларида етишмайдиган, тажриба ва ўз нуқтаи назари бор. Лекин, энг муҳими - у ташқаридаги одам. Бу сизга эски муаммоларга янги нигоҳ билан қараш ва энг қийин ва стратегик муҳим саволларга жавоб топишга ёрдам беради;
-ҳозирги вазиятни қайта кўриб чиқишга, компания ичида қилиниши зарур бўлган ўзгаришларни аниқлашга ва ўтмишдан воз кечмасдан келажакка пойдевор қўйишга ёрдам беради;
-мақсадларни белгилаш, самарадорликни ўлчаш ва бош режани амалга оширишда аниқ ва мантиқий содда ечимларни таклиф этади;
-ташкилотнинг "кунлик ишлари" ва стратегиясини мувофиқлаштиришга ёрдам беради, бу бошқарувни кундалик муаммолардан қутқаради ва менежерлар диққатини бошқарувнинг самарадорлиги, рақобатбардошлиги ва ривожланишининг бир неча асосий омилларига ҳамда умумий манзара ва истиқболга қаратади;
-қарорлар қабул қилиш ва харакат қилиш усулларини яхши томон ўзгартиради.
Булар барчаси, оқибат натижада, ноаниқлик зулматида порлайдиган машъал топишга ҳамда ўзингизни барқарор, самарали, ривожланаётган ва кўпроқ фойда келтирадиган бизнес-машинангизни яратишда ёрдам кўрсатади.
Маслаҳатчи билан ишлаганиздан сўнг, ўтган даврларга самарасиз бизнес ва бой берилган имкониятлар сифатида қарайсиз ва сиз илгари самарадорлик ва ривожланиш ҳақида оз ўйланганингиз ҳақида ўзингизга саволлар берасиз.
Энг қизиғи шундаки, маслаҳатчини кўпроқ, унинг ёрдамига энг муҳтож бўлганлар эмас, балки шундай ҳам яхши ишлаётганлар таклиф қилади.