Сизнинг фаровонлигингиз калитлари

Бизнес эгаларининг компания бошқарувидаги саккизта муаммоси

Сиз янги бизнесларни яхши бунедкорисиз, лекин ҳар доим ҳам самарали бошқарувчи эмас
Сиз ўз саъй-ҳаракатларингизни биринчи навбатда бизнесингизни самарадорлигини оширишга эмас, балки унинг кенгайтиришга қаратасиз. Бошқача қилиб айтганда, сиз интенсив ривожланишга эмас, экстенсив ривожланишга кўпроқ эътибор берасиз. Ва энг муҳими - Сиз мавжуд бизнесдан мумкин бўлган фойдани "сиқиб" чиқармаяпсиз ва келажакда бўлиши мумкин бўлган ўзгаришларга, хавф-хатарларга ва инқирозларга тайёргарлик кўрмаяпсиз.
Компанияни тезлик билан ривожланса, у фақат кенгаяди. Бу нимага олиб келиши мумкин? Бир куни ҳамма нарса қулайди. Биз яратилган бизнеснинг самарадорлиги ҳақида ўйламасдан, фақат уни кенгайтириш билан шуғуллансак, у бир куни барбод бўлади. Шу сабабдан, изчил ҳаракат қилиш яхшидир: бизнесни бирор йўналишида баъзи янгиликларни киритдик-ми - пауза қилиб орқада қолган қисмларни тортамиз. Компания турли қисмлардан ташкил топган йирик организмдир: савдо, бухгалтерия, маркетинг, ишлаб чиқариш, логистика. Агар маркетинг олдинга чиқса, қолган қисмларни ҳам тортиш керак. Бошқа йўналишлардаги муаммоларни аниқлаб, улар бўйича харакатларимизни белгилаймиз ва амалга оширамиз - ва сўнгра, ривожланишимизни давом эттирамиз. Агар буни қилмасангиз, компания омон қолмайди, у ғарқ бўлади. Оддий бир сир: қисмлар ривожланишида мувозанат сақлаш керак.
Ҳар қандай ўзгаришлардан сўнг, сиз бизнесингизни орқада қолаётган қисмлар билан шуғулланишга вақт ажратишингиз керак. Фақат савдони ошириш мумкин эмас - сиз бухгалтерия, логистика ва бошқа ҳар бир нарсани тортишга улгуришингиз керак.

Сиз ўз одатий стереотипларингиз, бошқариш ҳақидаги ақидаларингиз ва афсоналарингиз доирасида қотиб қолгансиз
Улар Сизнинг мийянгизга кимлардир томонидан мажбуран сингдирилган (собиқ соҳта “маҳорати” билан ажралиб турадиган раҳбарингиз, устозингиз, ҳамкасабаларингиз, ҳамкорларингиз) ёки бошқарув соҳасидаги бу ақидаларни ихтиёрий равишда ўзингиз қабул қилгансиз. Сизнинг ўтмишдаги тажрибангиз ва интуициянгиз асосида шакилланган тизим Сиз истаган даражада ишламаётганини кўряпсиз ёки ҳис қиляпсиз, лекин бизнеснинг эгаси ва барча ходимларининг манфаатларини мувозанатини таъминлайдиган самарали тизимни яратишга етарли профессионал билим ва тажрибага эга эмассиз.

Сиз ҳар доим бандсиз
Ривожланган давлатларда қабул қилинган замонавий ва самарали бошқарув усулларини ўрганишга вақтингиз йўқ. Баъзи одамлар ҳатто улар мавжудлигини ҳам билмайдилар. Сиз нимани нотўғри қилаётганингизни ва қандай қилиб бу вазиятдан чиқиб кетишни Сизга содда қилиб тушунтириб бериши мумкин бўлган одамлар мавжудлигини билмаяпсиз ёки тан олишни хоҳламаяпсиз.

Сиз ахборот туманидасиз
Ходимлар Сизнинг столингизни жуда кўп турли хил аҳборотлар, ҳисоботлар ва кўрсаткичлар билан кўмиб ташламоқда, аммо Сиз буларни ичида қайсиси муҳим, қайсиси аҳамиятсиз ва иккинчи даражалилигини билмаяпсиз. Вақтингиз кераксиз маълумотларни саралашга сарфлаётганингиздан қонингиз қайнаяпти.

Сиз ҳар доим тезкор ва майда-чуйда масалаларни ҳал қилиш билан оворасиз
Лекин энг қийин ва стратегик муҳим саволларга жавоб топиш ва корхонани келажакда ривожлантириш учун тўғри курсни танлашда ёрдам берадиган етарли малакага эга ва масъулиятли ҳамдардларингиз ва ҳамфикирларингиз йўқ.

Сиз ўзингизни бошқарув кўникмаларингиз ҳақида иллюзиядасиз
Сизнинг шиорингиз - "Биз ўз йўлимиздан кетамиз" ёки "Мен ҳамма нарсани ўзим биламан". Сиз манманлик билан бизнес ҳақида ҳамма нарсани биламан ва ўз бизнесимни ишлатиш учун қандайдир маслаҳатчиларнинг "латифалари"га муҳтож эмасман деган фикрдасиз. "Ўз йўлингизни" излашга ва қуришга, "велосипедни қайта кашф этишга" кўп вақт, куч ва сармоя сарфлаяпсиз, унинг тамойиллари бошқа одамларга аллақачон маълум эканлиги ва улар маълум бир ҳақ эвазига уни Сизга баҳам кўриши мумкинлиги ҳақида ўйламаяпсиз.
Сиз муаммоларингизни қандай ҳал этиш мумкинлигини айтадиган бошқа бировга нега ҳақ тўлаш кераклигини тушунмаяпсиз
Баъзан, сиз хаттоки бу масалада билимингиз етишмаслиги билан фахрланасиз ҳам ва "Нима сабабдан мен ўз фаровонлигимга эришиш учун бошқаларнинг маслаҳатларидан ва исботланган усулларидан фойдаланишим керак эмас?” деган саволни ўзингизга бермайсиз.

Ғоялар йўқ
Сиз, ҳамма каби, самарали, рақобатбардош, кучли ва бой компанияни яратишни истайсиз. Уни, менга ишонинг, дунёдаги ҳамма тадбиркор хоҳлайди, лекин негадир ҳамма ҳам уддалаолмайди. Сиз ўз "иқтисодий мўжизангизни” яратишни истайсиз ва бунинг учун қандайдир бир ёриб ўтадиган ғоя кераклигини тушуниб етяпсиз. Аммо йиллар ўтмоқда, муносиб ғоя эса ҳалигача йўқ.